UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Отабек Боймуродов: "Мен Мануэль Нойернинг ўйинини кузатишни яхши кўраман"  0 18:47"Истанбул Башакшеҳир" Туркия Кубогида "Болуспор" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:26U-23 Осиё Кубоги. Эрон Ливанга мағлуб бўлиб, гуруҳда охирги ўринни олди  15 18:26U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди  107 17:58Расман: Канселу "Барселона"га қайтди  4 17:06"Сурхон" тез орада Туркия йиғинига жўнайди  1 16:37"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди  2 16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  2 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  11 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  1 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  9 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  14 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сўнгги сонияларда пенальтидан урилган гол сабаб ғалаба қозонди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сўнгги сонияларда пенальтидан урилган гол сабаб ғалаба қозонди

Англия Премьер-лигаси 3-тур доирасидаги "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" ўйини якунланди.

АПЛ. 3-тур.

"Брайтон" – "Манчестер Юнайтед" 2:3 

Голлар: 1:0 – 40, пенальти Мопе, 1:1 – 43, автогол Данк, 1:2 – 55 Рэшфорд, 2:2 - 95 Марч, 2:3 - 97 Фернандеш.

"Брайтон" – Райан, Уэбстер, Данк, Уайт, Лэмпти, Лаллана (Гросс, 75), Марч, Альсате, Троссард, Мопе, Коннолли (Жаҳонбаҳш, 75).

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака, Шоу, Линделеф, Магуайр, Погба (Фред, 65), Бруну Фернандеш, Матич, Марсьяль (ван де Бек, 90), Гринвуд (Байи, 83), Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Бруну Фернандеш (22), Матич (41), Троссард (42), Уайт (74), Данк (83).

ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+7. ГОЛ! Фернандеш пеналтини амалга ошириб ғалабани илиб кетмоқда!

90+6. Ўйин тугади. Лекин ҳакам VARга мурожаат қилмоқда. Сўнгги ҳужумда тўп "Брайтон" ҳимоячисининг қўлига тегди. Ҳакам тугаган ўйинни яна қайта бошлайди ва МЮ пенальти тепади!

90+5. ГОООЛ! Марч сўнгги дақиқада Де Хеа дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирмоқда!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90. Марсьял ўрнига ван де Бейк ўйинни тугатиб қўяди.

85. Марчнинг чап оёқда берган кучли зарбаси ноаниқ. 

83. Гринвуд ўрнига Бэйли ўйинни давом эттиради.

82. Данк рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

76. Зарбааа! Учинчи маротаба! Бу сафар тўп дарвоза тўсинига тегди! "Брайтон" футболчисидан яна бир маротаба омад юз ўгирди!

74. "Брайтон"да иккита ўзгариш. Коннолли ўрнига Жаҳонбаҳш, Лаллана ўрнига Грос ўйинни давом эттиради.

73. Бэн Уайтга сариқ карточка. 

65. Погба ўрнига Фред майдонга тушди.

60. Зарбааа! Марчнинг берган зарбаси яна дарвоза устунига тегмоқда!

58. Мезбонлар ўтказиб юборилган голдан сўнг олдинга ўтишмоқда.

55. ГОООЛ!!! Рэшфорд! Рақиб жарима майдончаси ичида уч маротаба алдамчи ҳаракатларни амалга оширди ва гол киритди 1-2! Ажойиб гол!

53. Йўқ. Гол ҳисобга олинмади. Оффсайд!

52. ГОООЛ! Рэшфорд! Чап қанотдан етказиб берилган тўпни у рақиб дарвозасига йўллаб қўйди. 

49. Пенальти бекор қилинди. Погбанинг сариқ карточкаси эса бекор қилинди.

48. Ҳакам VARга мурожаат қилмоқда.

46. Пенальти! Погба Конноллини йиқитди. Франциялик футболчига сариқ карточка кўрсатилди. 

46. Гринвудга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Ҳакам биринчи таймга икки дақиқа вақт қўшиб берди.

43. ГОООЛ! Магуайр жарима зарбасидан кейин юзага келган вазиятдан сўнг ҳисобни тенглаштирди - 1:1! Ушбу гол автогол сифатида Данк ҳисобига езилди.

42. Троссард Гринвудни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

41. Матичга сариқ карточка. 

40. ГОООЛ! Мопе "парашют" услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди! Де Хеани устидан кулишди!

39. Пенальти! Фернандеш Лэмптига нисбатан ўйин қоидасини бузди.

38. Манчестерликлар олдинга интилишмоқда.

33. ГООЛ! МЮ футболчилари ҳисобни очишганди. Лекин ушбу гол ўйиндан ташқари ҳолат сабаб ҳисобга олинмади. 

25. "Брайтон" футболчилари босим уюштиришганди. Аммо вазият "оффсайд" билан якунланди.

22. Фернандеш Мопега нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди.

21. Троссарддд! Унинг яна бир зарбаси хавфли кўриниш олди. Аммо бироз ноаниқ. 

19. Фернандешнинг етказиб берган тўпини Марсьял рақиб дарвозасига йўллай олмади. Ушбу вазиятда "Брайтон" ҳимоячилари унга ҳалал бериб қолишди.

17. Гринвуднинг чап оёқда берган зарбаси ноаниқ. 

13. Ўйин темпи ўртача.

9. Зарбааа! Троссарднинг берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

3. Тўп назорати асосан "Манчестер Юнайтед" футболчиларида.

- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун АПЛ 3-тури доирасида "Брайтон" ҳамда МЮ жамоалари ўртасидаги учрашувни биргаликда кузатамиз. 


Брайтон

Нил Мопе - 40', Солли Марч - 90'

Премьер-лига . 3-тур

26/09/2020, 17:30

3
:
2
Тугади

Манчестер Юнайтед

Льюис Данк - 43', Маркус Рэшфорд - 55', Бруну Фернандеш - 90'

Стадион: 0 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
40'  Нил Мопе
42'  Леандро Троссард
74'  Бен Уайт
75'  Аарон Коннолли (Алиреза Джаханбахш)
75'  Адам Лаллана (Паскаль Грос)
83'  Льюис Данк
90'  Солли Марч
90'  Алиреза Джаханбахш
90'  Алиреза Джаханбахш
22'  Бруну Фернандеш
41'  Неманья Матич
43'  Льюис Данк
47'  Поль Погба
49'  Поль Погба
52'  Маркус Рэшфорд
55'  Маркус Рэшфорд
55'  Бруну Фернандеш
65'  Поль Погба (Фред)
83'  Мэйсон Гринвуд (Эрик Байи)
90'  Антони Марсьяль (Донни ван де Бек)
90'  Бруну Фернандеш


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика