UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  0 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  31 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  24 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  237

Андрей Микляев: "Ижобий натижалар Кападзенинг келиши билан боғлиқ" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ижобий натижалар Кападзенинг келиши билан боғлиқ"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.




"Жуда муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Жамоа ўзига келмоқда, бу Тимур Кападзенинг келиши билан ҳам боғлиқ. Бизда авлодлар алмашинуви содир бўлмоқда. Бугун ўйин бўйича ҳам, натижа бўйича ҳам рақибдан устун келдик. Йигитларга раҳмат айтаман, улар барча кўрсатмани тўлиқ бажаришди. Жадвалда бироз юқорига кўтарилдик, имкон қадар кўпроқ очко олишда давом этмоқчимиз", - дейди Андрей Микляев.

- Жамоа бутун 90 дақиқа давомида прессинг қилди. Ҳатто ҳужумчилар ҳам. Футболчилар чарчаб қолишидан қўрқмадингизми?

- Балки сизга шундай туюлгандир, 90 дақиқа давомида прессинг қилиш қийин. Бугун 6 нафар футболчимиз майдонга туша олмади, жароҳат, дисквалификация туфайли. Кападзе майдон четида йигитларни олдинга бошлади ва рақиб майдонида прессинг қилишга уриндик.

- "Локомотив"нинг молиявий ҳолати яхшиландими?

- Бизда доим молиявий ҳолат бир маъромда бўлган. Пандемия даврида албатта шаҳар бўйлаб юриш қийин бўлди, аммо молиявий муаммо бўлмаганди.



- Дилшод Комилов ўйинига қандай баҳо берасиз?

- У ёш футболчи, ёшлар жамоасида ўзини кўрсатди. Зотеев ва Ҳошимов кетгач жой бўшади ва ёшларни асосий таркибга жалб қилаяпмиз. Биз янги футболчилар сотиб олмадик ҳамда ёшларга эътибор қаратдик. Бугун нафақат Комилов, балки бутун жамоа яхши ўйнади.

- Раҳбарият янги мураббийлар штабига аниқ мақсад қўйганми?

- Биз ҳозирча иккита ўйинда ғалаба қозондик. Жамоа кетма-кет мағлубиятга учраётганди, шу боис ҳозир аниқ вазифа йўқ. Кападзе "Локомотив" собиқ аъзоси у ҳам, мен ҳам клуб тақдирига бефарқ эмасман. Бугун ажойиб ўйин бўлди деб ўйлайман.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика