Рўзиқул Бердиев: "Ўзбек бозорида ҳужумчилар камайиб бормоқда"
27 авг 2020 21:18
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Ўзбек бозорида ҳужумчилар камайиб бормоқда"
"Ҳимояда бехато ўйнашга ҳаракат қилдик. Ҳужумдаги вазиятларнинг жуда камидан фойдаландик. "Локомотив" жамоаси ҳимояда кўп хатолар қилди. Шунинг учун вазиятлардан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилдик.
Футболчиларга ҳам катта рахмат айтаман, кўрсатмаларимни бажаришди. Диққат ва эътиборни йўқотмасдан ҳаракат қилишди. Яна бир ҳужумчи олсак яхши бўларди, буни раҳбарият билан гаплашамиз. Қанот позициясида муаммоларимиз бор. Ўзбек бозорида ҳужумчилар камайиб бормоқда, лекин тажрибали ҳужумчи бўлса кўриб чиқамиз.
"Локомотив"ни ҳозирги таркиби ҳам тажрибали. Йигитларга аввалги натижаларни эсдан чиқариб тўп тепишларини таъкидлагандим. Клублар ва футболчилар ҳар уч кунда ўйнашга тайёр эмас. Охирги икки турда темп жуда пас бўлди. Бунга ўрганишимиз керак. Футболчиларимиз турли терма жамоаларга таклиф этилди. Ҳозир Қаршига борамиз ва футболчиларга уч кун дам олиш имконини берамиз",- дейди Рўзиқул Бердиев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар