UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  1 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  7 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  10 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  46 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  158 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20

Суперлига. Тошпўлатовнинг сўнгги дақиқаларда қайд этган дубли "Металлург"га "Сурхон" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

Суперлига. Тошпўлатовнинг сўнгги дақиқаларда қайд этган дубли "Металлург"га "Сурхон" устидан ғалаба келтирди

Coca Cola Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" учрашуви тугади.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин якунланди. "Металлург" сўнгги дақиқаларда ғалабани "илиб кетди". 

90+4. Захирадаги Анваров майдонга тушиб кетгани боис қизил карточка олди. 

90+3. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛ! Тошпўлатов! Дубль! 1:2!  

Баҳсга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ГОООООООООООООООЛЛЛЛ!  Тошпўлатов!  Абдулҳақовнинг узатмасини Ихтиёр Тошпўлутов голга айлантирди - 1:1! 

87. "Сурхон"да ўзгариш: Саломов ўрнига Станоевич тушди. 

83. "Сурхон"да алмаштириш: Ғофуров ўрнига Каримов тушди. 

81. Отахонов тезлик билан ҳужумга ўтаётган Ҳусниддин Ғофуровни тўхтатиб қолди. 

79. "Металлург" кетма-кет ҳужум уюштирмоқда, аммо барчаси самарасиз. 

75. Қуттибоев ва дарвозабон Тўраев тўқнашиб кетишди, "Сурхон" посбонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

74. "Металлург"да 2 та ўзгариш: Анваров ўрнига Бобожонов, Тошқўзиев ўрнига Эргашев туширилди.

74. Хавфли вазият! Сулаймоновнинг узатмасига Касьян етиб боролмади. 

71. "Сурхон"да ўзгариш: Ҳасанов ўрнига Ғофуров туширилди. 

67. Абдулҳақовнинг ҳаводан келган узатмасини Убайдуллаев боши билан дарвозага йўналтиришга уринди, аммо ноаниқ. 

66. Отахоновнинг узатмаси тўғри Тўраевга етиб борди. 

65. Ғофуров ва Анваров ўзаро тўқнашиб кетди, лекин ҳаммаси жойида. 

64. Убайдуллаев бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ дарвозабон хавфни ўз вақтида бартараф этди. 

63. Қуттибоев Алиевга нисбатан қўполлик ишлатди, жабрланган футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

61. "Металлург" вазиятни ўнглашга шошилмоқда, аммо қалтис ҳужумлар йўқ. 

58. Ихтиёр Тошпўлатов кечиктирилган фол учун сариқ карточка олди. 

58. Ууух! Сулаймонов бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба йўллади, дарвоза устуни!  Офсайд эканлиги маълум қилинди. 

56. "Металлург"да 2 та ўзгариш: Абдуллаев ўрнига Қуттибоев, Нарзуллаев ўрнига Абдулҳақов тушди.  

52. Чумак узоқ масофдадан зарба йўллади, аммо дарвозабон ўз ўрнида!

51. Даврон Анваров Сулаймоновга нисбатан қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди. 

50. Чумакнинг узатмасини Тўраев илиб олди, бироқ тўп ундан майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

49. Ҳозирча баҳс тенг курашлар остида кечмоқда. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб - 1:0. Танаффус!  

45+1. Сулаймоновдан зарба, аммо анча кучсиз. Лобанов тўпни эгаллаб олди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Даврон Анваров жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилади. 

43. Нуриддин Ҳасанов Чумакка нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

40. ГОООООООООООООООООЛЛЛ! Касьян!  Ҳужумчи Сулаймоновнинг узатмасидан кейин бош билан гол уриб, ҳисобни очди - 1:0!  

37. Нарзуллаев Саломовга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

36. Чумак бурчак зарбасини амалга оширди, қайтган тўпга Убайдуллаев эга чиқди ва акробатик зарба йўллайман деб қоидани бузди, ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантириш берилди. 

33. Саломов чап қанотдан ҳужумга ўтди, унинг узатмаси йўлига Тошпўлатов тўғаноқ бўлди, бурчак зарбаси.  

31. "Металлург" бурчак тўпини ўйинга киритди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди, қайтган тўп Андреевга етиб келди, унинг зарбаси эса анча кучсиз чиқди.  

27. Уууухх! Касьян томон ажойиб пас келди, бироқ ҳужумчи офсайдда эканлиги боис тўпни қабул қилмади ва Сулаймоновга қолдирди, у ичкарига кириб борди, аммо ҳимоячилар қурвошида қолиб, зарба беролмади.  

24.  "Сурхон" хавфли вазият ташкил қилди. Сулаймонов ва Касьян комбинацияси муваффақиятсиз тугуди.  

18. Абдуллаевдан зарба, аммо ноаниқ. 

16. Нарзуллаевнинг зарбасини Тўраев қайтарди, қайтган тўпга Абдуллаев югуриб борди ва дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам сариқ карточка кўрсатди. 

14. "Металлург" қарши ҳужумга зтди, узатма ноаниқ чиқди ва тўп Тўраевда. Убайдуллаев эса унга нисбатан қоидани бузди. 

10. Анваровннинг зарбаси, тўп "Сурхон" посбони Тўраевда. 

9. Убайдуллаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди. 

7. Меҳмонов Нарзуллаевни йиқитди ва сариқ карточка олди. 

5. Зарба! Ууухх! Лобанов! Муҳаммадали Намозовнинг узатмаси голга айланиб кетиши мумкин эди. 

4. Меҳмонлар яхши ҳужум бошлагандилар, бироқ Зоҳид Абдуллаевнинг ишлатган қўполлиги боис жарима тўпи белгиланди.      

2. Ўйиндаги дастлабки ҳужумни "Металлург" ташкил этди. Тошқўзиев бурчак зарбаси ишлади. 

1. Ўйин бошланди! 

Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда.

Coca Cola Суперлига. 12-тур
СУРХОН — МЕТАЛЛУРГ 1:2

Гол: Касьян 40' - Тошпўлатов 89', 90+3'
25 август 2020 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00 ("Маҳалла ТВ" LIVE)
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Зоҳид Акромов
 

"Сурхон": 45.Акбар Тўраев, 10.Шавкат Саломов (44.Дарко Станоевич, 87), 11.Александр Касьян, 15.Муҳаммадали Намозов, 17.Сардор Сулаймонов, 19.Нуриддин Ҳасанов ( 7.Ҳусниддин Ғофуров, 71, 8.Шерзод Каримов, 83), 20.Ҳусниддин Ғофуров 1997, 21.Аъзамжон Алиев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.
Захира: 1.Асилбек Амонов, 6.Раҳматулло Бердимуродов, 9.Дилшод Жабборов, 29.Нурмуҳаммад Номозов, 38.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 60.Ўрал Чориев.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббосжон Отахонов, 7.Дониёр Нарзуллаев (23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 56), 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 14. Аброрбек Тошқўзиев (36.Тўлқин Эргашев, 74), 15.Зоҳид Абдуллаев (8. Саламат Қуттибоев, 56), 21.Камолиддин Тожиев, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 43. Даврон Анваров (11. Муродбек Бобожонов, 74), 88.Евгений Чумак.
Захира: 1. Акмал Турсунбоев, 4. Одилбек Абдумажидов, 9.Маҳмуджон Қудратиллаев, 20. Худойшукур Сатторов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Меҳмонов (7), Зоҳид Абдуллаев (16), Нуриддин Ҳасанов (43), Даврон Анваров (51), Ихтиёр Тошпўлатов (58). 

Четлатиш: Даврон Анваров (90).

Сурхон

Александр Касьян - 40'

Суперлига. 12-тур

25/08/2020, 19:00

2
:
1
Тугади

Металлург

Ихтиёр Тошпўлатов - 90', Ихтиёр Тошпўлатов - 90'

45'
90'
7'  Жаҳонгир Меҳмонов
40'  Александр Касьян
40'  Сардор Сулаймонов
43'  Нуриддин Ҳасанов
71'  Нуриддин Ҳасанов (Ҳусниддин Ғофуров)
83'  Анваржон Ғофуров (Шерзод Каримов)
87'  Шавкат Саломов (Дарко Станоевич)
16'  Зоҳид Абдуллаев
51'  Даврон Анваров
56'  Зоҳид Абдуллаев (Саламат Қутибоев)
56'  Дониёр Нарзуллаев (Абдурахмон Абдулхақов)
58'  Ихтиёр Тошпўлатов
74'  Даврон Анваров (Мурод Бобожонов)
74'  Аброр Тошқўзиев (Тўлқин Эргашев)
90'  Ихтиёр Тошпўлатов
90'  Абдурахмон Абдулхақов
90'  Ихтиёр Тошпўлатов

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика