UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45БАА – Ўзбекистон. Ўзаро ўйинлар тарихи  0 12:29Симоне Индзаги: "Ал-Ҳилол" — мен ҳурмат қилган клуб"  4 11:53БАА - Ўзбекистон. Ўзаро ўйинларда Сергеев тўпурар. Рўйхатда яна кимлар бор?  10 11:22Миодраг Радулович: “Ўйлайманки, бугун Ўзбекистон тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилади”   6 10:55Онана Саудия клубига ўтишга яқин  4 10:27“Реал Мадрид“ 33 ёшли ҳужумчига қизиқмоқда  1 10:11Математикани ёмон кўраман  7 10:00Тарихий натижа қайд этган Португалия устози учрашувдан сўнг нималар деди?  2 09:33Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод футболчилардан иборат ёшлар жамоамиз Россияга қарши баҳс олиб боради  3 09:02Расман. “Челси“ 22 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолади  4 08:29Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалига чиққанига муносабат билдирди  13 08:00Ўзбекистон МТЖдан кимлар допинг текширувдан ўтди?  16 07:33Расман: Симоне Инзаги “Ал Ҳилол“ бош мураббийи  4 06:11БАА - ЎЗБEКИСТОН! Бугун терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  59 02:35БАА кундалиги: CА кортежи ёхуд Абу-Дабини эгаллаган ОАВ  5

Шота Арвеладзе: "Бунёдкор"да сифатли майдон бўлиши керак, бу Ўзбекистон терма жамоаси учун муҳим" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Бунёдкор"да сифатли майдон бўлиши керак, бу Ўзбекистон терма жамоаси учун муҳим"

Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан кейин Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.




"Биринчи навбатда "Насаф"га қарши ўйнаш доим ёқимли. Сабаби рақиб ҳужумкор ўйнайди, қобилиятли ёш футболчилар тўп тепишади. Мураббий доим тактик томонлама қийинчиликлар туғдиришга ҳаракат қилади. Биринчи таймда "Насаф" классик услубда ҳужумчи ортидаги схема билан ҳаракат қилди, иккинчи таймда эса схема ўзгарди, 5-2-3га ўтишди. Аммо биз ҳам бунга тайёр эдик ва тактик томонлама ақлли қаршилик қилдик.

Афсуски, "Бунёдкор"даги майдон ҳолати барибир янада яхши ўйнашга имконият бермаяпти. Бундан кейин тикланиш ҳам қийин бўлади. Ўйлайманки, мамлакатда стадионлар ҳолатлари яхшиланиб бораверади. Сабаби ҳужумкор ўйин намойиш этадиган "Бунёдкор" учун ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам сифатли майдон керак.

Жавоҳир Сидиқов профессионал футболчи. Унга доим ишонганман. Абдуллаевга ҳам, Комиловга ҳам ишонамиз. Сидиқов деярли бир йил давомида жароҳатидан даволанди. Қўшимчасига операция қилинган жойида икки бор инфекция пайдо бўлди. Пандемия вақтидаги вақт унга қўшимча имконият бўлди. Машғулотлар вақтида жуда яхши ишлайди.

Умид қиламанки, ОЧЛга яхши формада етиб борамиз. Йигитларимиз 3 ҳафта давомида даволанишганини унутманг. Кимдир антибиотиклар билан, кимдир уларсиз. Кимдадир йўтал бўлди, кимдадир бошқа нарса. Руҳий томонлама ҳам қийинчиликлар бўлди. Бугун йигитлар яна бир бор характер намойиш этишди. Масалан, Черан бугун пенальтини Сергеевга берди. Бу ўзи қўрққанидан эмас, шунчаки Сергеевни қўллаб-қувватлаш учун берди. Буни мураббийлар ёки бошқа одам айтгани йўқ. Бу жамоа учун муҳим жиҳатлардан бири", - дейди Шота Арвеладзе.



Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика