Миржалол Қосимов: "Клубларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши нима билан тугашини тушунмаяпман"
17 авг 2020 22:09
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Клубларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши нима билан тугашини тушунмаяпман"
Чемпионатимиз бир текисда ўтмаётгани, иккинчи томондан таркибимизда кўплаб футболчилар касал бўлиб тузалишди. Шу боис барчанинг жисмоний ҳолати бир хил эмас. Баъзи кунлари 11-12 нафар футболчи билан машғулот олиб бордик. Бугунги ўйинда Ватсадзе, Григалашвили, Зонич, Турсунов асосий таркибга киритилмади. Абдураҳимов кеча-бугун ўзини яхши қимагани боис биринчи таймда алмаштирилди. Бундай катта танаффусларда тайёрланиш қийин, энди 29 августгача яна 3та ўйин бор. Кимдир тикланади, кимнидир жисмоний ҳолатини кўтарамиз.
Жамоанинг кайфияти яхши. Биринчи таймда қўпол хато туфайли гол ўтказдик. Бу нарса исталган футболчи билан содир бўлиши мумкин. Танаффусда ҳам йигитларга тайинладим, дўстингиз учун ўйнанглар деб. Иккинчи таймда йигитлар ўзлари учун ҳам, Дилшод учун ҳам ўйнашди. Бу ўз самарасини берди.
- Барча клубларимиз Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилмоқда. Бироқ бу ОЧЛ регламентига зид. Бунга қандай қарайсиз?
- Бу нарса нима билан тугашини тушунмаяпман. Футбол журналистлари ва мутахассислар бу ҳақда ёзишмоқда. Эртага қилаётган ишларимиз нолга тенг бўлса бу яхши бўлмайди. Нафақат мураббийлар, футболчилар, умуман ўзбек футболига таъсир қилади. Спорт бу курашиш ва нимагадир интилиш. Буни юристлар ОФК вакиллари билан тўғри йўлга қўйиш керак. Бир инсон ёки бир ташкилот бир нечта клубларни бошқариши мумкин эмас, буни биламиз. Аммо ҳужжатларни ўрганиб чиқиш керак. Вақтида кўриб чиқиш шарт. Акс ҳолда бу терма жамоага ҳам таъсир қилади. Агентликка ўтди ва кетди дейиш осон. Лекин қўйилган мақсадлар бор. Мураббий сифатида ОЧЛга ҳаракат қилмасам спорт принципи нима бўлади?
- Суперлигада дастлабки 10та турда умуман ютқазмаслик омиллари нимада?
- Иккинчи қаватга чиқиш учун дастлаб биринчи қаватга чиқиш керак. Мағлубиятсиз серия ортида меҳнат, иштиёқ ётибди. Жамоанинг, раҳбариятнинг, футболчиларнинг, қоровулдан бошлаб катта раҳбаргача барчанинг меҳнати бор.
- Машғулот ва расмий ўйиннинг фарқи жуда катта. Биринчи таймда ўйинга киришиб кета олмаслигимизнинг сабаби чемпионатнинг бир текисда ўтмаётгани бўлди. Биринчи таймда рақибни ўргандик, иложи борича очиқ ўйин намойиш этмадик. Танаффусда шериги қилган хатосини ювиш учун футболчилар ўз меҳнатларини аяшмади. 9та турда мағлуб бўлмаслик ўзига хос кичик тарих, унга яна битта ўйин қўшишни истадик. Ҳеч ким сизнинг қандай кийим кийганингзни ёки қанча премия олганингизни эсламайди, архивни очганда жамоа натижаларини кўради. Футболчилар ўз касбидан роҳатланишлари керак. Лекин футбол шунайдик, ўтган куни "Сити" футболчиси 4 метрдан гол ура олмади. Футбол шуниси билан қизиқ. Шу боис ғалабалардан хурсандман, агар сериямиз давом этса қилган меҳнатларимиз зоя кетмаган бўлади, - дейди Миржалол Қосимов.
Фикрлар