UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  1 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  10 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  8 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3

"Бавария" "Барселона"ни Мессига қўшиб янчиб ташлади ва ярим финалга йўл олди! Янгиликлар

"Бавария" "Барселона"ни Мессига қўшиб янчиб ташлади ва ярим финалга йўл олди!

ЕЧЛ чорак финали доирасида бугун тунда мухлислар Европанинг икки гранд жамоаси иштирокида супертўқнашув гувоҳига айланишди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.


Чемпионлар Лигаси.
1/4 финал
"Барселона" – "Бавария" 2:8

Голлар: 0:1 – 4 Мюллер, 1:1 – 7, автогол Алаба, 1:2 – 21 Перишич, 1:3 – 27 Гнабри, 1:4 – 31 Мюллер, 2:4 – 57 Суарес, 2:5 – 63 Киммих, 2:6 – 82 Левандовски, 2:7 – 85 Коутиньо, 2:8 – 89 Коутиньо.

"Барселона" – тер Стеген, Лангле, Альба, Пике, Серджи Роберто (Гризманн, 46), де Йонг, Бускетс (Фати, 70), Видаль, Семеду, Суарес, Месси.

"Бавария" – Нойер, Алаба, Киммих, Боатенг (Зюле, 76), Гнабри (Коутиньо, 75), Дэвис (Люка Эрнандес, 84), Алькантара, Перишич (Коман, 67), Горетцка (Толиссо, 84), Левандовски, Мюллер.

Огоҳлантиришлар: Боатенг (42), Дэвис (52), Суарес (54), Альба (59), Киммих (85), Видаль (90).


Барселона

Давид Алаба - 7', Луис Суарес - 57'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/4-тур

15/08/2020, 00:00

8
:
2
Тугади

Бавария

Томас Мюллер - 4', Иван Перишич - 22', Серж Гнабри - 27', Томас Мюллер - 31', Йозуа Киммих - 63', Роберт Левандовский - 82', Филиппе Коутиньо - 85', Филиппе Коутиньо - 89'

Стадион: Estadio da Luz, 0 томошабин

Бош ҳакам: Дамир Скомина

45'
90'
7'  Давид Алаба
46'  Серхи Роберто (Антуан Гризманн)
54'  Луис Суарес
57'  Луис Суарес
57'  Жорди Альба
60'  Жорди Альба
70'  Серхио Бускетс (Ансу Фати)
90'  Артуро Видаль
4'  Томас Мюллер
4'  Роберт Левандовский
22'  Иван Перишич
22'  Серж Гнабри
27'  Серж Гнабри
27'  Леон Горецка
31'  Томас Мюллер
31'  Йозуа Киммих
42'  Жером Боатенг
52'  Альфонсо Дэвис
63'  Йозуа Киммих
63'  Альфонсо Дэвис
67'  Иван Перишич (Кингсли Коман)
75'  Серж Гнабри (Филиппе Коутиньо)
76'  Жером Боатенг (Никлас Зюле)
82'  Роберт Левандовский
82'  Филиппе Коутиньо
84'  Альфонсо Дэвис (Люка Эрнандес)
84'  Леон Горецка (Корантен Толиссо)
85'  Йозуа Киммих
85'  Филиппе Коутиньо
85'  Томас Мюллер
89'  Филиппе Коутиньо
89'  Люка Эрнандес


ЯНГИЛАШ


Бўлди, "Барса"ни бугун фақат ҳакам аяди. У иккинчи бўлимда ҳам вақт қўшиб бермади ва каталонияликларни эҳтимолий 9-голдан қутқариб қолди. Бўлди, "Бавария" навбатдаги рақибни янчиб ташлади ва ярим финалга йўл олди! 

Дунёнинг энг яхши футболчиси Мессининг бугун шунчаки боши оғрияпти.

89-дақиқа. Хуллас, яна ГОЛ! "Барса"ни ўзиникилар ҳам аямаяпти. Коутиньо иккинчи, "Бавария"нинг саккизинчи голини урди. 

85-дақиқа. ГОООЛ! "Барселона" ўйинни майдон марказидан бошлаб бермоқда, "Бавария" эса гол урмоқда. Коутиньо ҳисобни 7:2 кўринишига олиб келмоқда.

Гол инобатга олинди! Турнир тўпурари Роберт Левандовски ҳисобига яна битта гол ёздириб қўйди.

"VAR" ишга тушди. Такрорий лавҳа кўрилмоқда. 

82-дақиқа. ГООООООЛ! Роберт Левандовски!

78-дақиқа. Асли "Барселона"га тегишли Коутиньо дриблингини ишга солиб каталонияликлар ҳимоясини ёриб ўтмоқчи бўлди, лекин тўп майдондан чиқариб юборилди.  

76-дақиқа. Лео Месси зарба беришга имкон топди, лекин унинг кучсиз зарбасини Нойер ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

70-дақиқа. Бускетс ўрнини Ансу Фатига бўшатиб бермоқда. Сетьен йўқотадиган нарсамиз қолмади-ку, ҳеч бўлмаса ҳаракат қилиб кўрайлик деди чоғи.

67-дақиқа. "Бавария" тайм бошида биз бироз хазиллашган эдик дегандек, энди "Барса" ўзига келишига умуман имкон бермаяпти. 

63-дақиқа. ГООООЛ! Жошуа Киммих. Альфонсо Дэвис ўз ҳисобига голли узатма ёздириб қўйди.

"Барселона" ўйинга интригани қайтариш ниятида ҳаракат қилмоқда. 

57-дақиқа. ГОООООЛ! Луис Суарес Хорди Альбанинг узатмасидан кейин ажойиб ҳаракатлари эвазига рақибини доғда қолдирди ва ҳисобни қисқартирди. 

54-дақиқа. Луис Суаресга кетма-кет қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди. Уругвайлик футболчи аввалига Дэвис, кейин Тьяго Алькантарага қарши қоидани бузди.

52-дақиқа. Альфонсо Дэвис сариқ карточка билан "сийланди".

51-дақиқа. Киммих аниқ узатмани амалга оширди, лекин Горецканинг зарбасига аниқлик етишмади. 

50-дақиқа. Леон Горецка марказга яқин ҳудудда Френки де Йонгга нисбатан қоида бузди.

49-дақиқа. Иван Перишич узоқ масофадан зарба берди, лекин Тер Штеген ўз ўрнида.  

46-дақиқа. Серхи Роберто ўрнига Антуан Гризманн ўйинга қўшилди. Кеч бўлмадимикин?

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлимда "Барселона" умумий ҳисобда 7 бор зарба берди (3таси аниқ) "Бавария"нинг эса фақатгина аниқ зарбалари сони 7 та. Умумий зарбалари - 13 та!

Ҳакам биринчи бўлимга ортиқча вақт қўшишдан маъно йўқ деб ҳисоблади ва таймни якунлаб қўя қолди. Танаффус!

45-дақиқа. Альфонсо Дэвиснинг хатосидан кейин Суаресда имконият юзага келди, лекин зарбаси кўнгилдагидек чиқмади ва Нойер тўпни ушлаб олди. 

43-дақиқа. Ҳимоячилар бироз бўшашгани туфайли хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, лекин Леон Горецка керакли пайтда, керакли жойда пайдо бўлди.

42-дақиқа. "Барса" яхши ҳужум уюштириб, хавфли вазият яратиши мумкин эди, аммо Боатенг Суаресни қўполлик ишлатиб кутиб олди.

40-дақиқа. Суарес ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги қайд этилди. 

Ўйинда 5та гол бўлди, лекин ҳозирча Роберт Левандовски гол урмади. Мухлисларнинг бир қисми у ҳам гол уришини кутишларитурган гап. 

38-дақиқа. Киммих қанотдан ёриб кирди ва тўпни жарима майдони ичига етказиб бермоқчи бўлди, аммо бурчак тўпи. 

Зўр бошланган ўйинда интрига ўлгандек. Лекин ишонинг, бундай учрашувни ҳар куни ҳам кўравермайсиз.  

Такрорий лавҳада кўриндики, у ҳақ экан, Томас чиндан тўпга ўйнаган, лекин Скомина Мессининг ҳурмати жарима зарбаси белгилаган бўлиб чиқди!

Эътибор беринг. Тўп учун курашган Мюллер қоида бузмаганини жон куйдириб тушунтиряпти. Унга қараб жамоаси 30 дақиқада 4та гол урган демайсмиз ҳам. 

32-дақиқа. Яна "Бавария" ҳужумда. Бу сафар Леон Горецка зарба берди, лекин тўп ноаниқ кетгани учун гол бўлмади.

31-дақиқа. ГОООООЛ! Томас Мюллер.

30-дақиқа. Ўттиз дақиқа ортда қолди, ҳозирча фақат "Бавария" гол урмоқда.


Мюллердан ажойиб тўп узатилиши ва Гнабри тезлигини ишга солиб рақибини ортда қолдирди ва дарвозабонни аяб ўтирмади.

27-дақиқа. ГООООЛ! Гнабри!

27-дақиқа. Перишич бу сафар тўпни шеригига етказиб берди, лекин Леванинг зарбаси қовушмади.

26-дақиқа. Лео Месси қанотдан тўпни ҳаволатиб узатиб берди, Пике тўпни дарвозага йўллашга уриниб кўрди, лекин ноаниқ. Қўшимчасига, ўйиндан ташқари ҳолат ҳам қайд этилди.  

Албатта бу хазил, лекин ҳозир Жером Боатенг сал қолса тўпни Нойер қўриқлаётган дарвозага йўлларди. Бурчак тўпи! 

25-дақиқа. Энди навбат "Барса"га. Аниқроғи "Бавария" футболчилари энди ўз дарвозаларига гол уришлари керак.  

Ўнг қанотда тўпнги қабул қилган хорватиялик футболчи анчагина ўткир бурчакда бўлишига қарамай, кучли ва асосийси кутилмаган зарба йўллади ва яна жамоасини олдинга олиб чиқди.

21-дақиқа. ГООООЛ! Иван Перишич! 

20-дақиқа. Лео Месси!!! Жарима майдонига кириб бориб зарба берди, лекин Нойер тўпни ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди.  

20-дақиқа. Тақиб остида қолган Френки Де Йонг тўп узатишда хатога йўл қўйди.  

18-дақиқа. Кетма-кет узатмалар ва "Барселона" ҳимоячилари ортиқча тортиниб ўтирмай тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборяпти.

17-дақиқа. Бурчак тўпи. Перишич билан курашда Альба тўпни майдондан чиқариб юборди. Жарима майдонига етказиб берилган тўпга Леон Горецка боши билан зарба берди, аммо ноаниқ. 

16-дақиқа. Альфонсо Дэвис тўп учун курашда Видалга нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди. 

15-дақиқа. Киммих олдинга ўтмоқчи бўлган Альбадан тўпни олиб қўйди. 

13-дақиқа. Леон Горецка зарба бермоқчи эди, рақиблар бунга йўл қўймади. Эътибор беряпсиз-а, тўп майдон марказида деярли ушланиб қолмаяпти. Ҳар икки клуб тезкорлик билан олдинга ошиқмоқда. 

12-дақиқа. Чап қанотдан Альфонсо Дэвис олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига оширди, лекин Лангле уни қайтариб юборди.  

Жамоалар афишага мос тарзда, шиддатли ўйин намойиш қилиб беришмоқда. 

10-дақиқа. Кейинги ҳужум ва яна хавфли вазият. Ўнг қанотдан узатиб берилган тўп сал қолса, ҳеч кимга тегмай дарвозага кириб кетарди, лекин дарвоза устунига тегиб қайтди. 

9-дақиқа. Суарес!!! Нойер билан учрашувга чиқиб борди ва зарба берди, лекин дарвозабон ўз ўрнида. 

Кутилмаганда германияликлар ҳимоячиси ўз дарвозасига жуда чиройли зарба билан гол уриб қўйди. Нойер ҳайратда!

7-дақиқа. ГОООООЛ! Давид Алаба гол урди, лекин ҳисоб 1:1

4-дақиқа. ГООООЛ! Мюллер. Тезкор ҳужум чап қанотдан ривожланди ва Томас Мюллерга етказилди, у Лева билан девор услубида ўйнаб, қулайроқ вазиятга чиқиб борди ва чап оёқда ҳамюрти қўриқлаётган дарвозани ишғол этди. 

3-дақиқа. Кутилмаганда Суарес қулай вазиятда тўпни эгаллаб олиши мумкин эди, лекин Ману Нойер оёқлари билан тўпни тепиб юборди. 

2-дақиқа. Бускетс ҳимоядан тўп билан чиқиб кетаётганида рақиби "подкат" ташлаб уни тўхтатди, лекин тўп испанларда қолди.  

1-дақиқа. Учрашув бошланди. Жамоалар ўта зич ҳаракат қилиб, рақибга умуман бўш зона қолдирмасликни мақсад қилганликларини кўрсатиб қўйишмоқда.

Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал доирасидаги марказий учрашув.


ЯНГИЛАШ


Рейтинг: +110   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика