UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гризманн қайтди  0 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  10 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  18 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1

Қатар. "Ал Садд" 90+9-дақиқадаги гол эвазига "Қатар" СКни мағлуб этди Янгиликлар

Қатар. "Ал Садд" 90+9-дақиқадаги гол эвазига "Қатар" СКни мағлуб этди

Қатар Юлдузлар лигасининг 21-тури доирасидаги "Қатар" СК - "Ал Садд" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Қатар" СК - "Ал Садд" 0:1

Гол: Бунеджах (90+9).

"Қатар" СК: 31. Мутасем ал-Бустами, 33. Алехандро Гальвес, 2. Муҳаммад ал-Раби, 17. Ҳолид Маҳмуди, 12. Носир Бакш, 18. Ҳамад Мансур, 5. Омар ал-Эмади (9. Аҳмад Моин, 69), 6. Меҳди Барраҳма, 88. Кайке, 10. Сардор Рашидов (24. Абдулазиз Одил, 89), 20. Эйса Паланги.

Захирадагилар: 30. Муҳаммад Абдуллоҳ, 13. Абдулраҳмон Муҳаммад Авад, 14. Моатаз Бостами, 23. Абдунассер эл-Хаятий, 32. Аҳмад ал-Сулаити, 50. Солиҳ ал-Анайби, 80. Омар ал-Абдулжаббор, 92. Рашид ал-Барашди.

"Ал Садд": 1. Саад ал-Шиб, 16. Буалем Хухи, 3. Абдулкарим Ҳассан (27. Юсуф Юсуф, 62), 2. Педро Мигель, 12. Родриго Табата, 19. Нам Таэ-Хи, 5. Жунг Во-Юнг, 6. Тариқ Салмон, 23. Ҳошим Али, 10. Ҳассан ал-Ҳайдос, 11. Багдад Бунеджах.

Захирадагилар: 21. Аюб Машҳур, 4. Аҳмед Сайёр, 9. Абдулазиз ал-Ансори, 15. Баха Элитхи, 22. Мешал Баршам, 57. Абдулла Исмоил ал-Али, 87. Сауд Иброҳим, 96. Ҳусам Ҳассунин эл-Саид, 99. Рами Суҳали Али.

Огоҳлантириш: Носир Бакш (70), Кайке (85), Ҳамад Мансур (89), Бунеджах (90+9).

Катар СК

Катарс Старс Лига . 21-тур

13/08/2020, 22:30

1
:
0
Тугади

Аль-Садд

45'
90'

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Хави бошчилигидаги "Ал Садд" 90+9-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди. Барчага раҳмат. Энди ЕЧЛга тайёргарликни бошлаймиз.

90+9. ГОЛ! Бурчакдан оширилган тўпга Бунеджах боши билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. Балки бу ғалаба голидир...

90+7. Юсуф Юсуф рақиб жарима майдончаси ичида Бустами билан тўқнашиб кетди. "Ал Садд" футболчилари бу ерда пенальти сўрашмоқда. Ҳакам эса бурчак тўпи белгилади.

90+6. Кайке жаримадан анчагина ноаниқ зарба йўллади.

90+5. Педро Мигель огоҳлантирилди. У тезкорлик билан ҳужумга ўтиб кетаётган Ҳамадни йиқитди.

90+4. Юсуф Юсуфнинг қанотдан оширган тўпини Бустами қайтариб юборди.

90+2. УХХХХ!! Жарима зарбасидан оширилган тўпни Бустами қайтариб юборди. Ал-Ҳайдос дарвозабоннинг устидан тўпни ташлаб қўймоқчи бўлганди. Зарба ўхшамади!

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Сардор Рашидов алмаштирилди. Унинг ўрнини Абдулазиз Одил эгаллади. 

87. ҲАЙДОООООСССС!! Жаримадан оширилган тўпдан кейин рикошетлар серияси юзага келди. Ал-Ҳайдос эса бўш қолган дарвозага гол ура олмади. Бу паллада дарвозабон яна жароҳат олди.

85. Кайке огоҳлантирилди.

83. "Қатар СК" дуранг учун ўйнаётгани кўриниб турибди. "Ал Садд" эса тинмай босим уюштирмоқда.

81. УХХХХ!! Жуда хавфли вазият!! Бурчакдан оширилган тўпни Гальвес дарвозасига киритиб қўйиши мумкин эди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди ва майдонга ётиб олди. Унинг эски жароҳати қайталанди шекилли.

79. ЗАРБАААААААА!!! Юсуф Юсуф кутилмаганда чап қанотдан дарвоза томон зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрининг тепа қисмига бориб тушди.

76. Шундай ажойиб нуқтадан Жунг Во-Юнг ноаниқ зарба йўллади.

75. "Ал Садд"да жарима зарбаси. Гол уриш учун ажойиб нуқта.

73. Тариқ Салмон узоқ масофадан дарвозага ноаниқ зарба йўллади.

70. Учрашувдаги илк сариқ карточка Носир Бакшга кўрсатилди.

68. ГОЛЛЛ!! ЙЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎҚҚҚҚ!! Қанотдан оширилган тўпга Бунеджа зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб қайтди ва Нам Таэ-Хи тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бу паллада Бунеджа оффсайдда қолиб кетганди. Ҳисобланмаган голлар бўйича ҳисоб 1:1.

65. ЗАРБААААААА!! Табатанинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвоза устуни қайтарди!

64. Рақиб билан тўқнашувдан кейин Омар ал-Эмади жароҳат олди. У алмаштирилиши мумкин. 

62. Учрашувдаги илк ўзгариш. Абдулкарим Ҳассан бунчалар ёмон ўйнаганини илк марта кўрдим. Унинг ўрнини 27-рақамдаги Юсуф Юсуф эгаллади.

60. "Ал Садд" бурчак зарбасидан фойда чиқара олмади.

56. ЗАРБАААААААА!! Нам Таэ-Хиииии!! Бустамиииии!!! Кореялик футболчи уч ҳимоячининг тақибига қарамай рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Тўп аввалига дарвозабоннинг бармоғига, кейинчалик тўсинга тегиб, майдонга қайтди. Чиройли вазиятнинг гувоҳи бўлдик.

54. Сардор Рашидов ўнг қанотда рақибини алдаб, чап қанотга тўпни оширди. ал-Эмадининг қанотдан оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

52. "Қатар СК" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиш имкониятини йўққа чиқарди. Барраҳма марказда тўпни рақибидан олиб қўйиб, тезда олдириб қўйди.

50. Ҳассан ал-Ҳайдоснинг қанотдан оширган тўпини Гальвес қайтариб юборди.

46. Иккинчи бўлим гол билан бошланганди. Ҳамад Мансур ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ Паланги бу паллада ҳужумда фол ишлатганди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишди. Негадир Бунеджах бош ҳакамга эътирозларини билдирмоқда.

Қўшилган вақтларда ҳеч нима бўлмади. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Футболдаги энг гўзал вазият бўлди. Чиройли техник ва алдамчи ҳаракатлардан кейин Тариқ Салмоннинг оёқлари орасидан тўп олиб ўтиб кетилди. Уни алдаб ташлаган футболчи Сардор Рашидов бўлгани ҳам яхши ҳолат.

40. Бугун ҳар икки қанот ҳакамлари оффсайдни аниқлаш борасида кетма-кет адашишмоқда. Бу вазиятда "Қатар СК" ҳужуми йўқ оффсайд сабабли тўхтаб қолди.

38. РАБИИИИИИ!!! Бунеджанинг пасидан кейин ал-Ҳайдос "Қатар СК" дарвозасига зарба бериш учун югуриб келаётганди. ал-Раби эса ўз жарима майдончаси ичида "подкат" ташлаб тўпни олиб қўйди. Сал кечикканида пенальти бўларди.

35. ЗАРБАААААААА!! Рашидовнинг пасидан кейин Барраҳма "Ал Садд" дарвозаси томон зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтмаганида дарвозабон Саад ал-Шиб қийналиб қоларди.

34. "Ал Садд" узоқ вақт давомида позицион ҳужум ташкил қилаётганди. Нам Таэ-Хи ҳужумда фол ишлатди ва тўп "Қатар СК"га олиб берилди.

31. Жамоаларга уотер-брейк тақдим қилинди. Қатар Юлдузлар Лигаси трансляциясига эса гап сўз бўлиши мумкин эмас.

28. Хавфли вазиятттт!!! Бунеджадан супер тўп тўхтатиш ва ажойиб пас. Ҳошим Али бўш қолган дарвозага зарба беришга улгурмади.

26. Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада "Қатар СК" рақиб майдонида 3:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Ўшанда Сардор Рашидов дубль қайд этган бўлса, Кайке ўз ҳисобига бир гол ёзиб қўйганди.

24. Абдулкарим Ҳассаннинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

22. ЗАРБАААААА!!! Жаримадан узатилган тўпга ал-Ҳайдос ноаниқ зарба йўллади. Жуда хавфли вазият эди.

20. "Қатар СК" илк бор ҳужумга ўтганди. Рашидовдан тўпни олиб қўйишди. 

16. ЗАРБАААААААА!! Ҳужумчининг савияси шу ерда сезилади. Бунеджах икки рақибини ортда қолдириб, кутилмаганда зарба йўллади. Бустамидан сейв!

14. Ҳозирча "Ал Садд" рақиб дарвозаси олдида катта босим уюштирмоқда. "Қатар СК" эса ҳали бирор марта ҳужум уюштирмади.

12. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! Табатанинг чиройли тўп узатишига Жунг Во-Юнг етиб бора олмади. Бирга-бир вазият юзага келган бўларди.

10. ЗАРБАААААААА!! Ҳошим Алининг қанотдан оширган тўпини Ҳассан ал-Ҳайдос 3 метрдан дарвозага аниқ йўллай олмади. Учрашувда голга тортадиган илк вазият юзага келганди.

8. УХХХХХ!! Ҳошим Али ўнг қанотдан тўпни "Қатар СК" жарима майдончаси ичига узатди. Гальвес тўпни қайтаришда хатоликка йўл қўйди ва кутилмаганда тўп ундан ўтиб кетди. Бунеджах эса бу вазиятга тайёр эмасди.

6. Родриго Табатанинг пасидан кейин Бунеджа "Қатар СК" жарима майдончаси ичида тўпни тўхтатди ва Гальвес ундан тўпни олиб қўйди.

5. "Ал Садд"да бурчак зарбаси юзага келганди. Ундан узатилган тўпни Рашидов боши билан қайтариб юборди.

- Учрашув бошланди!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Эътиборингизни Доҳадаги "Жассим бин Ҳамад" стадионига таклиф этамиз. Бугун ушбу ўйингоҳда Қатар Юлдузлари лигаси 21-тури доирасида Сардор Рашидов ҳаракат қилаётган "Қатар СК" жамоаси Хави бошчилигидаги "Ал Садд" билан тўқнаш келади. Сизлар билан учрашувни Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика