UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  4 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  2 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  9 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  19 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  37 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  7 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1

"Сурхон" ФК: "Навбаҳор" учрашуви Тошкентга кўчирилди. Сабаблардан бири стадиондаги ёритиш тизими билан боғлиқ муаммо Янгиликлар

"Сурхон" ФК: "Навбаҳор" учрашуви Тошкентга кўчирилди. Сабаблардан бири стадиондаги ёритиш тизими билан боғлиқ муаммо

Теглар :  НавбаҳорСурхон
Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" учрашуви Тошкентга кўчирилди.

Учрашув кўчирилишига қуйидагилар сабаб бўлди:

- "Навбаҳор" жамоаси Термизда меҳмонхона билан боғлиқ муаммога дуч келмоқда. Термиздаги кўплаб меҳмонхоналар карантин сабабли вақтинчалик ёпилганлиги;

- 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланганлиги;

- "Сурхон" жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган "Сурхон" спорт мажмуаси ўйингоҳида ёритиш тизими билан боғлиқ муаммо борлиги;

- Учрашувга ташриф буюрувчи расмийлар (ҳакамлар, инспектор, комиссар)нинг йўл билан боғлиқ муаммолари ва яна бир қатор сабаблар туфайли ушбу баҳс Тошкентга кўчирилди.

Сиз азиз футбол муҳлисларимиздан эса вазиятга тўғри баҳо бериб, бугунги шундай оғир пандемия пайтида футболчи ва мураббийларни тушунишларингизни сўраймиз. Ҳар қандай вазиятда ҳам инсон саломатлиги биринчи ўринда эканлигини унутмаслигимиз лозим. Биз ишонамизки, бу оғир кунлар ортда қолиб, ҳали "Сурхон" жамоаси ўз суюклиларини ҳурсанд қилишига ишончимиз комил. "Сурхон" жамоаси ўз муҳлсиларини доимо қадрлайди!

Ахир, муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев: Бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди" деган сўзлари фикримизнинг яққол далилидир.

Уйда қолинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика