UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  2 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  1 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  3 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  4 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  2 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  8 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  10 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  6 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  8 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  3

Тачмурад Агамурадов: "Бошдан баланд сакраб бўлмайди" Янгиликлар

Тачмурад Агамурадов: "Бошдан баланд сакраб бўлмайди"

Coca Cola Суперлигаси 7-турида "Локомотив" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Тачмурад Агамурадов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Умуман олганда ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда рақибга устунликка эришиши учун имконият бермадик. Афсуски, таркиб борасида бизда муаммолар бор. Захирадан тушаётган футболчилар ўйинни кучайтира олишмаяпти, аксинча, жамоани кучсизлантирмоқда. Ўйиннинг якунида бўлган вазиятларни инобатга олмасак, ўйин дурангга мос эди. Ҳечқиси йўқ, ишлашда давом этамиз. "Локомотив"ни эса ғалаба билан табриклайман.

- Жамоадаги асосий камчилик қандай?
- Сифатли футболчилар бизга етишмаяпти. Биз қўл остимиздаги футболчиларни ишлатяпмиз. Шу боисдан узоққа бора олмаяпмиз. Чунки бошдан баланд сакраб бўлмайди. Натижаларга эришиш учун шунга яраша футболчилар керак.

- Рестартдан кейин жамоа тўртинчи ўйинда ҳам гол ура олмаяпти.
- Қандай қилиб гол ура оламиз? Рухсатдан кейин атиги 7-8 кун машғулотларда қатнашдик. Менимча бундай ҳолат деярли барча клубларда бўлди. Аммо менинг футболчиларим жисмоний ва функционал жиҳатдан етарлича тайёргарликка эриша олмади. Шунингдек, футболчиларга совуққонлик ва маҳорат ҳам етишмаяпти. Бу ерда бирор футболчини гапириб, уялтирмоқчи эмасман.

- Август ойида трансферлар ойнаси очилади. Жамоа таркиби қанчалик даражада ўзгаради?
- Катта ўзгаришлар бўлади. Камида 7-8 футболчи билан хайрлашамиз. Уларнинг ўрнига сифатли футболчилар оламиз. Ҳозирги ёмон ҳолатдан чиқиб олиш учун бизга кучли тайёргарликка эга футболчилар талаб қилинади.

- Олдингизга қандай вазифалар қўйилган?
- Ҳозирги вазифамиз - мана шу ҳолатдан чиқиб олиш. Буни уддалаб олсак, мавсум давомида бизнинг олдимизга вазифалар қўйиб борилади. Аслида вазифалар доимо мавсум аввалида қўйиларди. Жамоа таркибини мен йиғмаганман ва шу сабабли ҳам бу борада шундай келишиб олганмиз.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика