UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  1 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  4 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  447 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30

Баҳром Ҳайдаров: "АГМК функционал томондан биздан кучлироқ, очиқ ўйин кўрсатганимизда ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "АГМК функционал томондан биздан кучлироқ, очиқ ўйин кўрсатганимизда ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди"

Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин оган АГМК – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
Албатта, бундай мағлубиятга учраш ҳар бир жамоа учун жуда аламли. Лекин бугунги ўйинда хурсанд қилгани, ҳар бир футболчимиз ўйинга режалаштирилган тактикани тўлиқ бажаришди. Омад келмади ва футболчиларнинг техник маҳорати озроқ панд берди.
Умуман олганда, жамоа вазифани тўлиқ бажарди. Ўйинни таҳлил қилиб чиқсак, ким қаерда хато қилганини кўриб чиқамиз.

Дарвозабон ўйин бошидан бошлаб кўп вақт чўзди...

Ҳар хил ўйин бўлиб туради. Биз бугун дуранг учун келмагандик, чунки турнир жадвалдаги ҳолатимизга кўра ҳар бир ўйинда уч очко учун ўйнашимиз керак. Дарвозабонимиз жамоадошларини ўз позициясини эгаллаб олишлари учун шундай қилгандир.

Бутун ўйин давомида АГМК ташаббусга эга бўлди, мезбонлар ҳақли равишда ғалаба қозонди деб ҳисобламайсизми?

Албатта, жамоа ғалаба қозонгандан кейин ҳақли равишда ғалаба қозонган бўлади, биз ноҳақ мағлубиятга учрадик демоқчи эмасман. Ҳар бир ўйин ва ҳар бир рақибга қараб ўйин стратегиясини ишлаб чиқишимизга тўғри келади. Масалан, кечаги ўйин ҳам кўрсатди, очиқ ўйин нималарга олиб келишини. АГМК функционал томондан биздан кучлироқ, агар очиқ ўйин кўрсатганимизда ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди. Биз ўз имкониятимиз кутдик, бир-икки вазият бўлди, ундан фойдаланганимизда, балки натижа бошқачароқ бўларди.

Шавкат Саломовнинг йўқлиги қай даражада таъсир қилди?

Албатта, ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор, айниқса, Шавкат Саломовдек маҳоратли футболчини. Лекин биз ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз лозим. Дисквалификация муддати тугади, ўйлайманки, у кейинги ўйинларда бизга ёрдам бера олади.


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика