UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  5 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  6 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  53 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   7 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  4 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  20 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0

“Насаф“ - “Навбаҳор“ учрашувида Камолиддин Кенжаевга хонадон калити совға қилинади Янгиликлар

“Насаф“ - “Навбаҳор“ учрашувида Камолиддин Кенжаевга хонадон калити совға қилинади

2016 йил Александр Гейнрихнинг ташаббуси билан #Kamoliddin24 акцияси ўтказилган эди. Ўшанда йиғилган сумма, футболчининг саломатлиги ва бугун истиқомат қилиб турган хонадонининг қурилиш ишларига ишлатилган.

Ўшанда деярли барча футболчилар лойиҳада иштирок этганлар. Камолиддин Кенжаев “Насаф“да ўйнаб юрган пайтлари, ўзига ваъда қилинган хонадон калитини ололмаганлиги ҳақида айтиб ўтганди. Яқинда ҳамкасбларимиз билан интервьюда шу мавзу яна очилди. Бу сафар ЎФА вакиллари жим қараб турмадилар, қолаверса вилоятнинг янги ҳокими Зоир Мирзаев ҳам бу ҳақда хабар топди.

Куни кеча Камолиддин Кенжаевга анча йиллар ваъда қилинган хонадон бўйича яхши хабар эшитдик. Айтишларича, “Насаф“ — “Навбаҳор“ учрашуви олдидан ҳимоячига Қарши шаҳридан хонадон совға қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол Ассоциациясида фаолият олиб бораётган Зикрияев Раҳмиддин сайтимизга маълум қилди.

“Аҳволни яқиндан бориб кўрдик. Хурсанд бўлганимиз, узоқ йилдан кейин фарзандли бўлибди. Вилоят ҳокими Зоир Тоирович ва “Шўртанкимё“ АЖ раиси Шуҳрат Чориевич, ассоциациямиз раҳбарлари, Абдусалом Абдумавлонович ва Равшан Сайфуддиновичларнинг саъй ҳаракатлари билан, бугун укамиз хонадонлик бўляпти. Шу билан бирга “Насаф“ жамоаси ҳам футболчи учун тайинланган маошни оширишга ваъда қилди“, — дейди ўз вақтида “Машъал“ жамоасида фаолият олиб борган мутахассис.


Рейтинг: +80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика