UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  3 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  5 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  52 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   7 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  2 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  19 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  16

Расмий хабар: “Металлург” икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади Янгиликлар

Расмий хабар: “Металлург” икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади

Хабарингиз бор, ўтган йилги мавсумдан кейин “Металлург” жамоаси бир қатор ўйинчилар билан хайрлашган эди.

Ўз навбатида ижара муддати тугаган футболчилар ҳам қадрдон жамоаларига қайтиб кетишгач “Металлург” ўз сафини кимлар билан тўлдиради, деган савол мухлисларни қизиқтираётганлиги рост.

Илгари хабар берганимиздек, жамоа Самарқанднинг “Динамо” ярим ҳимоячиси Ихтиёр Тошпўлатов билан шартнома имзолаганди. Бу ҳафта эса бекободликлар тажрибали ўйинчилардан Саламат Қуттибоев, иқтидорли ҳужумчи Шаҳзодбек Убайдуллаевлар билан ҳам расман келишувга эришди.

Бекободликларнинг йиғинида яна бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтишяпти. Мураббийлар штаби янги таклиф этилганларни машғулотлар жараёни ҳамда назорат учрашувларида синовдан ўтказишмоқда. Шу кунлар ичида “Металлург” таркибида яна янги номлар пайдо бўлиши кутиляпти.  

Cаламат Қуттибоев, 33 ёшда, 1986 йилнинг 21 май санасида таваллуд топган.
Амплуаси – ярим ҳимоячи.

Кучлилар сафида 154 та учрашувда майдонга тушган. “Машъал” (2010, 2014), “Сўғдиёна” (2014), “Олмалиқ” (2015), “Локомотив” (2017), “Бухоро” (2016, 2017-2019) жамоаларида ўйнаган. Рақиблари дарвозасига 18 та гол киритган. 28 марта огоҳлантирилган.


Шаҳзодбек Убайдуллаев, 21 ёшда, 1998 йилнинг 2 март санасида таваллуд топган.
Амплуаси – ҳужумчи.

Фаолиятини “Машъал” жамоасида бошлаган. Суперлигада 2019 йилги мавсумни “Андижон” таркибида ўтказди. 24 та учрашувда майдонга чиқди, 9 та гол киритди. 4 бор сариқ карточка билан жазоланди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика