UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  40 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  0 23:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  2 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12

U-23 Осиё чемпионати. Биринчи турда Эрон билан дуранг ўйнадик Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати. Биринчи турда Эрон билан дуранг ўйнадик

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон U-23 - Эрон U-23 учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


U-23 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи, 1-тур
Ўзбекистон - Эрон 1:1 
9 январь 2020 йил. Сонгхла. "Тинсуланон" стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Ҳамис Ал Марри (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри ва Сауд Аҳмад Ал Мақалеҳ (иккиси Қатар)
Тўртинчи ҳакам: Абдулраҳмон Ал Жассим (Қатар)
VAR ҳаками: Абдулла Ал Марри (Қатар)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Ҳамис Ал Кувари (Қатар) ва Аҳмад Файсал Ал Али (Иордания)

Голлар: Ислом Қобилов 40 пенальти, - 1:0. Ризо Деҳқони 57, - 1:1.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 8.Нурилло Тўхтасинов (23.Ойбек Бозоров, 66), 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов (17.Ислом Кенжабоев, 85).
Захира: 12.Машхуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомитдин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 18.Достон Ибрагимов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 16.Азизбек Амонов

Эрон: 1.Ҳабиб Фараббаси, 4.Можтаба Нажариан, 8.Меҳди Меҳдихани, 9.Оллоҳёр Саййадманеш, 10.Ризо Шекари, 15.Ризо Деҳқони, 16.Муҳаммад Моҳебби (17.Жаъфар Салмани, 84), 18.Али Шожайи (11.Меҳли Гайеди, 46), 19.Матин Каримзода, 21.Омид Нурафкан, 23.Ориф Оғаси.
Захира: 12.Мерож Исмоили, 22.Маҳди Нуруллоҳи, 2.Ҳуссайин Саки, 3.Меҳран Деракшанмеҳр, 5.Шаҳин Тохирхани, 6.Сина Замеҳран, 7.Амир Рустайи, 13.Амирҳуссайин Ҳассанзода, 14.Ризо Жабиреҳ, 20.Муҳаммад Ходабандело.

Огоҳлантиришлар: Ҳожиакбар Алижонов 12, Ориф Оғаси 18.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Видео. Ўзбекистон U-23 - Эрон U-23. Учрашувни ОНЛАЙН томоша қилинг



90+5. Ўйин тугади, афсуски биринчи турда икки очко йўқотдик - 1:1. 

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

85. Ўзгариш. Ўзбекистон. Санжар Қодирқулов ўрнига Ислом Кенжабоев тушди

84. Ўзгариш. Эрон. Муҳаммад Моҳебби ўрнига Жаъфар Салмани тушди

82. ЗАРБААААААААААААА! Ойбек Бозоровнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

74. Эронликлар бурчак тўпини амалга оширишди, Неъматов яна хатога йўл қўйди, шукурки рақиб гол ура олмади

66. Ўзгариш. Ўзбекистон. Нурилло Тўхтасинов ўрнига Ойбек Бозоров тушди

63. Хавфли вазият! Эронликлар ўнг томондан ҳужумга ўтишди, жарима майдонига оширилган тўпни Муҳаммад Моҳебби ўта ноаниқ тарзда йўллади!

57. ГОЛ! 1:1. Ҳимоядаги пала-партишликлардан кейин Ризо Деҳқони деҳқонча гол уриб кетди! 

55. Можтаба Нажариан узоқ масофадан хавфли зарба берди, ноаниқ!

46. Ҳозиргина майдонга тушган Гайеди Абдувоҳид Неъматов билан тўқнашиб кетди

46. Иккинчи тайм бошланди. 

Иккинчи тайм бошланмоқда. 

Ўзгариш. Эрон. Али Шожайи ўрнига Меҳли Гайеди


45+3. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 1:0 олдиндамиз. 

44. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ҳусниддин Алиқулов ҳозир жамоамизни голдан қутқарди!

40. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ИСЛОМ ҚОБИЛОВ! 1:0

39. Пенальти! Эронлик ҳимоячи Можтаба Нажариан Бобир Абдихолиқовни йиқитгани учун пенальти белгиланди

35. Тан олиш керак ортда қолган вақт давомида устунлик Эрон томонида бўлди, вакилларимизда биринчи ўйин ҳаяжони кучлилик қилаяпти шекилли

29. Хавфли вазият! Яна Яхшибоев ўнг қанотдан тўпни марказга узатди, эронлик ҳимоячи бир амаллаб тўпни қайтарди, акс ҳолда...

27. ЗАРБАА! Жасур Яхшибоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Ҳабиб Фараббаси қайтарди

24. УХХХХХ! НИМАЛАР БЎЛАЯПТИ! Ҳозир форслар ўнг қанотдан ҳужумга ўтишди ва бўш дарвоза олдига тўп оширилди, Али Шожайи 5 метрлардан ўта ноаниқ зарба берди! 


21. ЗАРБААААААА! Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди, Яхшибоев узатган тўпни Алиқулов боши билан дарвоза томон йўллади, ноаниқ!

18. Огоҳлантириш. Эрон. Ориф Оғаси

18. УХХХ, вакилларимиз ҳужумга ўтишга интилишди, аммо эронликлар Нурилло Тўхтасиновни қўполлик билан йиқитишди

15. ЗАРБА! Дастлабки хавфли зарбани Азиз Ғаниев йўллади, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

10. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Ҳожиакбар Алижонов

9.Дастлабки дақиқаларда жамоалар голга тортадиган вазият содир этишгани йўқ.

3.УХХ! Ҳозир Абдувоҳид Неъматов тўпни ушлаб олишда хатога йўл қўйди, ҳайриятки барчаси биз учун яхши тугади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

- Навбат, Эрон давлат мадҳиясига

- Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқа.

- Учрашув соат 15:15да бошланади.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика