UZ

Биласизми? Бу мавсум "Сурхон" дарвозасига пенальти тепилмади, "Бунёдкор" ва "Пахтакор" 9тадан пенальти тепди Янгиликлар

Биласизми? Бу мавсум "Сурхон" дарвозасига пенальти тепилмади, "Бунёдкор" ва "Пахтакор" 9тадан пенальти тепди

2019 йилги Суперлига баҳслари якунига бағишланган статистик маълумотларни тақдим этишни давом эттирамиз.

Бу мавсум Ўзбекистон чемпионатида энг кўп пенальти тепган клублар "Бунёдкор" ва "Пахтакор" бўлди. Тошкент жамоалари 9тадан пенальти тепишди ва 8тадан гол уришди.

АГМК пенальтини ноаниқ амалга ошириш борасида чемпион бўлди. Олмалиқликлар 7та пенальтидан 3тасида гол ура олишмади.

Энг кам пенальти тепган клублар "Насаф" ва "Андижон" бўлди. Бу жамоалар биттадан 11 метрли жарима тўпини амалга оширишди.


Пенальти тепилдиГол урилдиФоизКлуб
9888,89 %БУНЁДКОР
9888,89 %ПАХТАКОР
7457,14 %АГМК
66100 %ҚЎҚОН-1912
66100 %МЕТАЛЛУРГ
44100 %ҚИЗИЛҚУМ
4375 %НАВБАҲОР
33100 %БУХОРО
33100 %ДИНАМО
3266,67 %СУРХОН
2150 %ЛОКОМОТИВ
2150 %СЎҒДИЁНА
11100 %НАСАФ
11100 %АНДИЖОН




Дарвозасига пенальти тепиш борасида "Қизилқум" чемпион бўлди. Ҳакамлар навоийликлар дарвозасига жами 8 марта пенальти белгилашди.

Якунланган мавсумда Термизнинг "Сурхон" клуби дарвозасига умуман пенальти белгиланмади.


Пенальти тепишганГол уришганФоизКлуб
8787,5 %ҚИЗИЛҚУМ
77100 %ҚЎҚОН-1912
7571,43 %НАВБАҲОР
66100 %АНДИЖОН
5480 %БУНЁДКОР
44100 %ЛОКОМОТИВ
44100 %АГМК
4375 %СЎҒДИЁНА
4375 %БУХОРО
4375 %ДИНАМО
3266,67 %НАСАФ
3266,67 %МЕТАЛЛУРГ
11100 %ПАХТАКОР
000 %СУРХОН
Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика