25 ёшли футболчи юрак ҳуружидан вафот этди

Tolibjon Qosimov
6 ноя 2017, 19:36
Футбол оламида кўнгилсиз воқеа рўй берди.

2014 йилдан 2017 йилгача АПЛда "Сток Сити" таркибида тўп тепган Дионатан Тейшейра 25 ёшида юрак ҳуружидан вафот этди.

Марказий ҳимоячи бўлган Тейшейра ана шу 3 йил мобайнида 2 бор Премьер-лигада майдонга тушган. "Сток" таркибига у ўз вақтида 400 минг фунт стерлинг эвазига ўтган эди.

Унинг сўнгги клуби бўлган "Шериф" вакиллари: "Биз Дионатаннинг қариндошлари ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз".


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: mirror.co.uk