UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  1 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  2 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  14 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  17 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  3 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6

УЕФА Чемпионлар лигаси 2019/2020. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди ва ўтган мавсумнинг энг яхшилари аниқланди Янгиликлар

УЕФА Чемпионлар лигаси 2019/2020. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди ва ўтган мавсумнинг энг яхшилари аниқланди

Теглар :  ЕЧЛҚуръа
УЕФА Чемпионлар лигаси янги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
   УШБУ САҲИФА ОРҚАЛИ ҚУРЪА НАТИЖАСИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!


 

"А" ГУРУҲИ

1. ПСЖ (Франция)

2. "Реал" (Испания)

3. "Брюгге" (Белгия)

4. "Галатасарай" (Туркия)


"B" ГУРУҲИ

1. "Бавария" (Германия) 

2. "Тоттенхэм" (Англия)

3. "Олимпиакос" (Греция) 

4.  "Црвена Звезда" (Сербия)


"С" ГУРУҲИ 

1. "Манчестер Сити" (Англия)

2. "Шахтёр" (Украина)

3. "Динамо Загреб" (Хорватия)

4. "Аталанта" (Италия)


"D" ГУРУҲИ 

1. "Ювентус"  (Италия)

2. "Атлетико" (Испания)

3. "Байер Леверкузен" (Германия)

4. "Локомотив" (Россия)


"E" ГУРУҲИ 

1. "Ливерпуль" (Англия)

2. "Наполи" (Италия)

3. "Залцбург" (Австрия)

4. "Генк" (Белгия)


"F" ГУРУҲИ 

1. "Барселона" (Испания)

2. "Боруссия Д" (Германия)

3. "Интер" (Италия)

4. "Славия Прага" (Чехия)


"G" ГУРУҲИ 

1. "Зенит" (Россия)

2. "Бенфика" (Португалия)

3. "Лион" (Франция)

4. "Лейпциг" (Германия) 


"H" ГУРУҲИ 

1. "Челси" (Англия)

2. "Аякс" (Голландия)

3. "Валенсия" (Испания)

4. "Лилль" (Франция)




22:17. УЕФА Чемпионлар лигаси 2018/2019 мавсумининг энг яхши футболчиси Виржил ван Дейк

22:07. УЕФА Чемпионлар лигаси 2018/2019 мавсумининг энг яхши аёл футболчиси — Луси Бронз

22:00. УЕФА "фейр-плей" (#EQUALGAMEсоврини соҳиби — "Боруссия Д" жамоаси

21:50. УЕФА Чемпионлар лигаси 2018/2019 мавсумининг энг яхши ҳужумчиси — Лионель Месси

21:40. УЕФА Чемпионлар лигаси 2018/2019 мавсумининг энг яхши ярим ҳимоячиси — Френки де Йонг

21:30. УЕФА Чемпионлар лигаси 2018/2019 мавсумининг энг яхши ҳимоячиси — Виржил ван Дейк

21.27. УЕФА Чемпионлар лигаси 2019/2020 —  Гуруҳ босқичига қуръа бошланди. 

21:25. Чемпионлар лигаси директори Жоржио Маркетти саҳнага таклиф этилди 

21:20. УЕФА Чемпионлар лигаси 2018/2019 мавсумнинг энг яхши дарвозабони — Алиссон Беккер.

21:16. Маросимнинг иккинчи махсус меҳмони - Петр Чех. У ҳам Снайдер каби шу йили футболчилик фаолиятини якунлади.

21:15. Месси, Роналду, ван Дейк шу ерда

21:14. Уэсли Снайдер саҳнага таклиф этилди.

21:12. 2020 йил Истанбулда бўладиган финал элчиси Хамид Алтинтўп саҳнада журналистлар фикрига жавоб қайтармоқда. 

21:10. 2005 йили Истанбулда ўтказилган финал эсга олинди. Сабаби, мазкур мавсум финали ҳам айнан ўша стадионда ўтказилади.

21:07. 53 ёшли Эрик Кантона УЕФА раҳбари Александр Чефериндан президент совринини қабул қилиб олди.

21:05. Саҳнага УЕФА раҳбари Александр Чеферин чиқиб келмоқда

21:03. Ўтган мавсумнинг эсда қоларли вазиятлари намойиш этилмоқда.

21:01. Тадбир бошланди! Уни Педру Пинту чиқиш сўзи орқали очиб берди.


Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! УЕФА Чемпионлар лигасининг янги мавсуми бошланмоқда. Бир неча сониялардан сўнг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 



Гуруҳ босқичида 32 жамоа қатнашади. 4 та саватчага 32 та жамоа тенг ажратилган. Ҳар бир саватчадан биттадан клуб танлаб олинади ва ҳамма ўз рақибларини билиб олади.  


ФОТО  УЕФА. Бугунги маросимда қатнашиш учун бир қатор футболчилар етиб келишди

Уларнинг орасида Криштиану Роналду ҳам бор.



ЯНГИ МАВСУМ >>>> ТАҚВИМ 

 


Россия ва Украина жамоалар сиёсий вазият туфайли бир гуруҳда бўла олишмайди. Шунингдек, битта давлатдан 2 клуб ҳам гуруҳ босқичида тўқнаш келмайди. 


Шунингдек, бугунги маросимда қуйидаги номинация бўйича ғолиблар аниқланади:

• Ўтган мавсум якунларига кўра УЕФАнинг энг яхши футболчиси

• Ўтган мавсум якунларига кўра УЕФАнинг энг яхши аёл футболчиси

• ЕЧЛ 2018/19 мавсумининг энг яхши дарвозабони

• ЕЧЛ 2018/19 мавсумининг энг яхши ҳимоячиси

• ЕЧЛ 2018/19 мавсумининг энг яхши ярим ҳимоячиси

• ЕЧЛ 2018/19 мавсумининг энг яхши ҳужумчиси



Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунларига кўра "Реал" футболчиси Лука Модрич УЕФАнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Жорий йил эса ғолибликка даъвогар футболчилар қаторидан Лионель Месси («Барселона», Аргентина), Виржил Ван Дейк («Ливерпуль», Голландия), Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия) ўрин олган.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика