UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   11 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

"Ростов" "Рубин"ни мағлуб этди, Шомуродов гол урди Янгиликлар

"Ростов" "Рубин"ни мағлуб этди, Шомуродов гол урди

Россия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Ростов" - "Рубин" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.


"РОСТОВ" – "РУБИН" 2:1  
25 август, 21:00, "Ростов-Арена" стадиони.
Бош ҳакам — Виталий Мешков (Дмитров)

Голлар: Евгений Марков 15, - 0:1. Элдор Шомуродов 29, - 1:1. Александр Саплинов 87, - 2:1.

"РОСТОВ": Егор Бабурин, Алексей Козлов, Рагнар Сигурдссон, Дмитрий Чистяков, Евгений Чернов, Данил Глебов (Александр Зуев, 75), Матиас Норманн, Роман Еременко, Алексей Ионов (Арсений Логашов, 90), Александр Саплинов (Александр Долгов, 90+2), Элдор Шомуродов.
Захира: Даниил Фролкин, Сергей Песьяков, Мацей Вилюш, Деннис Хаджикадунич, Данила Прошляков,

"РУБИН": Юрий Дюпин, Олег Данченко, Константин Плиев, Егор Сорокин, Данил Степанов, Евгений Башкиров (Камиль Закиров, 88), Вячеслав Подберезкин (Хвича Кварацхелия, 44), Игорь Коновалов, Зурико Давиташвили, Бека Микелтадзе (Никита Макаров, 89), Евгений Марков.
Захира: Давид Волк, Иван Коновалов, Карл Старфельт, Виталий Денисов, Илья Агапов, Роман Акбашев, Максим Седов, .


Ростов

Элдор Шомуродов - 29', Александр Саплинов - 87'

Премьер-лига . 7-тур

25/08/2019, 21:00

1
:
2
Тугади

Рубин

Евгений Марков - 15'

Стадион: Rostov Arena

45'
90'
29'  Элдор Шомуродов
76'  Данил Глебов (Александр Зуев)
87'  Александр Саплинов
87'  Евгений Чернов
90'  Элдор Шомуродов
90'  Алексей Ионов (Арсений Логашов)
90'  Александр Саплинов (Александр Долгов)
15'  Евгений Марков
15'  Вячеслав Подберезкин
44'  Вячеслав Подберезкин (Хвича Кварацхелия)
88'  Евгений Башкиров (Камиль Закиров)
89'  Бека Микелтадзе (Никита Макаров)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. "Ростов" ўз ҳисобига навбатдаги 3 очкони қўшиб қўйди. Элдор Шомуродов эса голлари сонини 5тага етказиб олди

90+2. Ўзгариш. "Ростов". Александр Саплинов ўрнига Александр Долгов,

90+1. Огоҳлантириш. "Ростов". Элдор Шомуродов рақибга нисбатан хавфли ўйнагани учун сариқ олди

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

90. Ўзгариш. "Ростов". Алексей Ионов ўрнига Арсений Логашов

89. Ўзгариш. "Рубин". Бека Микелтадзе ўрнига Никита Макаров

88. Ўзгариш. "Рубин". Евгений Башкиров ўрнига Камиль Закиров

87. ГОЛ! Александр Саплинов 2:1. "Ростов" барибир ўз ниятига етди. Евгений Чернов чап қанотдан тўпни узатди, Саплинов боши билан дарвозани ишғол қилди

83. Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 35 мингдан зиёд мухлис келган 


82. Бека Микелтадзенинг зарбасини "Ростов" посбони Бабурин ушлаб олди

79. "Ростов" футболчилари чарчашди ва оддий ҳужумлардан фойдаланишмоқда. "Рубин" эса фақат ҳимояланмоқда

75. Ўзгариш. "Ростов". Данил Глебов ўрнига Александр Зуев тушди

69. ЗАРБА! Бу сафар ҳаволатиб узатилган тўпни Чистяков боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

68. УХХХХХХХХХХХХ! Алексей Ионов ўнг қанотдан жарима майдонига тўпни ошириб берди, Элдор Шомуродовнинг бош билан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Дюпин қийинчилик билан қайтариб юборди!

66. Кетма-кет икки ўйинда гол урган Евгений Марков ҳозир жароҳат олди, бироқ шифокорлар ёрдамидан сўнг ўйинни давом эттира олишини билдирди

61. Еременко ўзи ишлаган бурчак тўпини амалга оширди, аммо у оширган жойда ҳеч ким йўқ эди

58. Евгений Марковнинг зарбаси йўлига "Ростов" ҳимоячиларидан бири тўғаноқ бўлди

54. Роман Еременконинг кучли зарбасини яна Дюпин қайтарди

51. УХ! "Рубин" посбони негадир майдон марказигача борди ва ноаниқ тўп узатишни амалга оширди, Элдор Шомуродов майдон марказидан дарвозага зарба берди, бироқ анча ноаниқ чиқди

46. Иккинчи бўлим бошида Элдор Шомуродов Виталий Денисов билан кўришди


46. Иккинчи тайм бошланди



45+3. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 1:1

45+1. Элдор Шомуродов "Рубин" майдонида тўпга эга чиқди, олдинга боришга уринди, бироқ ҳимоячиларни ундан тўпни олиб қўйишди

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

44. Ўзгариш. "Рубин". Вячеслав Подберезкин ўрнига Хвича Кварацхелия тушди

42. Матиас Норманнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

40. Шомуродов урган голни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш ва кўчириб олиш мумкин 


36. Роман Еременко ўнг қанотда тўпни эгаллаб жарима майдонига узатди, Александр Саплинов боши билан ноаниқ зарба берди.

29. ГОООООООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОООООООООВ! 1:1

Барчасини Шомуродовнинг ўзи қилди. Майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйган ҳамюртимиз рақиб жарима майдонига кириб бориб Константин Плиевни алдаб зарба берди, тўп ҳимоячилардан бирига тегиб дарвозадан жой олди.



26. Элдор Шомуродов диагонал пас билан Алексей Ионовни тўп билан таъминлади, унинг тўхтатмасдан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

24. ЗАРБААА! Ҳозир Александр Саплинов яқин бурчакка кучли зарба берди, яна ўша Юрий Дюпин сейв намойиш этди!

18. Роман Еременко дарвозанинг узоқ юқори бурчагига зарба берди. Чиройли гол бўлиши мумкин эди, аммо Юрий Дюпин ажойиб сейв намойиш этди.

17. "Ростов" сал бўлмаса ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, Валерий Карпин шогирдлари ажойиб ҳужум ташкил этишди. Элдор Шомуродовнинг зарбасини Юрий Дюпин қайтарди, кейинги зарбани ҳимоячилар қайтаришди. Роман Еременко бўш дарвозага зарба берди, Константин Плиев дарвоза чизиғидан тўпни қайтарди!!!

15. ГОЛ! Вячеслав Подберезкин майдон марказидан Марковга ажойиб пас берди, у Егор Бабурин билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни очди - 0:1.

12. Элдор Шомуродов "Рубин" жарима майдонида тўпни эгаллаб Алексей Ионовга тўп оширди, у Данил Глебовга тўпни ташлади, зарба йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди!

3. УХХХХХХХ! "Ростов"нинг ҳужуми, жарима майдонига ҳаволатиб узатилган тўп Элдор Шомуродовга борди, унинг ўнг оёқда тўхтатмасдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Россия премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган "Ростов" - "Рубин" учрашувидан матнли трансляцияни олиб борамиз. Иккала жамоа сафида ўзбекистонлик футболчилар фаолият олиб боришларини жуда яхши биласиз. Мезбонлар сафида Элдор Шомуродов асосий таркибда бўлса, қозонликлар таркибида Виталий Денисов захирадан жой олган. 

Рейтинг: +78   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика