Расман: Виссам Бен Йеддер бошқа клубга ўтди

Alisher
14 авг 2019
Ҳужумчи Виссам Бен Йеддер "Монако" билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. 29 ёшли футболчи клуб билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.

Трансфер 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бен Йеддер якунланган мавсум "Севилья" сафида барча мусобақаларда 54та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол ва 11та ассистга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси ҳужумчиси "Севилья"дан олдин "Альфорвиль" ва "Тулуза" клублари шарафини ҳимоя қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: asmonaco.com