UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  0 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  0 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  1 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  227 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  15

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати. АГМК ишончли ғалабани қўлга киритди Янгиликлар

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати. АГМК ишончли ғалабани қўлга киритди

Футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-турида АГМК Ироқнинг "Нафт ал-Васат" клубига қарши беллашди.

ЯНГИЛАШ


Шу тариқа, АГМК кучли легионерларга эга Ироқ чемпионини 5:3 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди.

40 - Гол, Ангеллот ҳисобни янада қисқартирди.

40 - Гол, Гаит Рияд ҳисобни қисқартирди.

39 - Гооооооооллллл, Ҳусниддин Нишонов бўш қолган дарвозани нишонга олди.

36 - Эҳҳҳҳ, рақиблар ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қила бошлашди. Даврон Чориев тўпни олиб қўйиб бўш қолган дарвозага тепди, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди.

31 - Гоооооооллллллл, Ихтиёр Ропиевдан хет-трик!!! Қойил!


29 - Гооооооооллллл, Анасхон Раҳматов АГМКнинг учинчи голини киритди. Машраб Одиловнинг бурчакдан узатган тўпини Анасхон рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

29 - Уҳҳҳҳ, Акбар Усмоновнинг қайчи услубида тепган тўпи бироз ноаниқ кетди.

26- Эҳҳҳҳ, Акбар Усмонов бирга-бир имкониятдан фойдалана олмади.

25 - Гоооооооллл, Ихтиёр Ропиев бир рақибни ортда қолдириб дарвозабонни ҳам доғда қолдирди ва дублини нишонлади. Баракалла!

- Биринчи бўлим ўз якунига етди. Олмалиқликлар рақибдан кўра кўпроқ вазиятлар яратишди, аммо таблода ҳозирча тенглик.

14 - Гооооооооллл, Ихтиёр Ропиев Ториқни алдаб ўтди ва чап томондан бирга-бир чиқиб бориб узоқ бурчакни аниқ нишонга олиб мувозанатни тиклади.

13 - Гол, Фаҳад ён чизиқдан тўпни ёнгинасида турган Фарҳод Таваколига ташлади, Эрон терма жамоаси аъзоси эса тўпни АГМК дарвозаси олдига туриб олган Ангеллотга узатди ва гол.


Футзал

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

"Б" гуруҳи, 2-тур

09.08.2019, 10:00

АГМК — "Нафт ал-Васат" 5:3

Голлар: И.Ропиев 14, 25, 31, Ҳ.Нишонов 39 А.Раҳматов 29 - Ангеллот 13, 40, Г.Рияд 40

АГМК — Дарвозабон: 1.Рустам Умаров (сардор)

Футзалчилар: 4.Ихтиёр Ропиев, 5.Илҳомжон Ҳамроев, 6.Ҳусниддин Нишонов, 7.Дилшод Раҳматов. 

Захира: 2.Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон), 3.Машраб Одилов, 8.Даврон Валижонов, 10.Акбар Усмонов, 12.Даврон Чориев, 14.Анасхон Раҳматов. 9.Алан Аминов, 11.Темур Бердиев, 13.Исломбек Бийтўраев.

Бош мураббий: Александр Петров.

"Нафт Ал Васат" — 1.Яхё Абдулнур Раҳем (дарвозабон), 12.Омар Сабти (дарвозабон), 6.Абдулкадхим (дарвозабон), 2.Муҳеб Алден, 3.Мажид, 4.Тареқ, 5.Ҳасан, 7.Салим Файсал, 8.Фаҳад, 9.Валид Халид, 10.Ангеллот, 11.Ҳусам Сабти, 13.Фарҳад Таваколи, 14.Гаит Рияд.

Бош мураббий: Ҳаитхам Аббас.

Огоҳлантириш: А.Раҳматов 27

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика