24-тур дисквалификациялари

Narzulla Saydullayev
28 окт 2013
23-тур ўйинлари бўлиб ўтгач навбатдаги турни 2та футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлди.
Қаршида “Насаф”га қарши кечган ўйинда ҳакам томонидан огоҳлантирилган “Навбаҳор” ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмони кейинги турда майдонга туша олмайди. Сабаби ҳимоячининг огоҳлантиришлари сони 4тага етди. “Лочинлар” 29 октябрь куни ўз майдонларида “Сўғдиёна” билан беллашадилар.

Худди шу сабаб билан “Шўртан” ҳимоячиси Жамол Отақулов 24-турни фақат томоша қила олади холос. Бу футболчи “Сўғдиёна”га қарши Зоминда бўлиб ўтган ўйинда сариқ карточка олган. “Шўртан” 29 октябрь куни Ғузорда “Локомотив”ни қабул қилади.

Нарзулла Сайдуллаев.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia