ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистонга 1-саватчадан қайси жамоа рақиб бўлгани маъқул? (сўровнома)

Narzulla Saydullayev
20 июн 2019, 16:39
Шу йилнинг 17 июль куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ЖЧ-2022 Осиё қитъаси иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ушбу қуръа жараёнида жамоалар бешта саватчага ажратилади. Саватчалар июнь ойидаги ФИФА рейтингига қараб ажратилган. Ўзбекистон терма жамоаси қуръада иккинчи саватчадан жой олиши аниқ.

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой
2-саватча: Ироқ, Ўзбекистон, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания
3-саватча: Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпеи, Филиппин
4-саватча: Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив ороллари, Кувайт, Малайзия
5-саватча: Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбоджа, Шри-Ланка ёки Макао. 



Энг кучли ҳисобланган биринчи саватчадаги қайси жамоа Ўзбекистон билан бир гуруҳда бўлишини истайсиз?

Сўровномада иштирок этиш учун телеграмдаги расмий КАНАЛИМИЗГА ўтинг.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia