UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  0 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  0 00:18Африка Миллатлар кубоги. Нигерия – Марокаш. Таркиблар маълум!  1 00:15Испания кубоги. "Альбасете" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум!  3 00:11Англия лига кубоги. "Челси" – "Арсенал". Таркиблар аниқ!  3 00:06Сенегал ва Миср учрашувида Африка Миллатлар кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  2 23:40Бундеслига. "Кёльн" – "Бавария". Таркиблар аниқ  1 23:28БАА. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал Батеҳ" "Шаржа"ни мағлубиятга учратди  0 23:04"Барса" топ-5 чемпионатда ўйнаётган тарбияланувчилар сони бўйича пешқадам, кейинги ўринда "Реал" ва ПСЖ  3 22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  4 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  4 21:31Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  12 20:40ОКМК ва "Динамо" ўзаро дуранг қайд этишди. Илёсов, Ҳожимирзаев ва Мустафоев билан интервью  1 20:23Расман: Отабек Жўрақўзиев "Сўғдиёна" клуби аъзосига айланди  2

"Краснодар" стадиони атрофидаги гўзал мармараклар энди йўқ. "Ҳаммасига "моллар" айбдор" Янгиликлар

"Краснодар" стадиони атрофидаги гўзал мармараклар энди йўқ. "Ҳаммасига "моллар" айбдор"

Теглар :  Краснодар
Бир неча ҳафта олдин "Краснодар" стадиони ҳудудидаги паркда мармарак (шалфей) ўсимлиги туфайли ажойиб маназара ҳосил бўлган эди.

Аренага ташриф буюрган ҳар бир мухлис сиёхранг денгиздан баҳраманд бўлиши мумкин эди. "Краснодар" паркига кириш бепул.



Афсуски, краснодарликлар бу гўзалликдан узоқ вақт роҳатлана олишмади. Душанба куни "Типичный Краснодар" телеграм-каналида сурат пайдо бўлди: Мармаракни ўришмоқда.



Ҳозирча бунинг сабаби аниқ эмас. Аммо олдинроқ ижтимоий тармоқларда парк ташрифчилари селфи учун мармаракни босиб ташлашаётганлари, ўсимликларга зарар келтиришаётгани акс этган фото ва видеолар эълон қилинди.




Ижтимоий тармоқларга жойланган суратлар остида қуйидаги изоҳлар мавжуд:

- "Маданият ва тарбия юқори даражада. Бундайларни деб ҳамма ерда тартибсизлик".

- "Ҳаммасига "моллар" айбдор"

- "Такрорлашдан чарчамайман, йўлларда, паркларда, мамлакатда тартиб истайсизми - унда жарималар миқдорини кўтариб ташланг. Одамлар бошқачасига тушунмайди. Нега Германияда бундай эмас? Бунга маданият эмас, бир неча юз евролик жарималар сабабчи".


Аммо ижтимоий тармоқ вакилларида бошқа тахмин ҳам бор: Мармарак мавсумий ўсимлик, унинг ўрнига бошқа гул экилади.


Нима бўлганда ҳам, "Краснодар" паркида энди сиёхранг денгиз йўқ.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика