UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  0 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  2 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  2 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  2 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  2 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  11 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  10 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1

ОФК Нестеровни 8 ойга дисквалификация қилди Янгиликлар

ОФК Нестеровни 8 ойга дисквалификация қилди

ОФК тартиб-интизом қўмитаси Игнатий Нестеров борасида қарор қабул қилди.

"Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони 8 ойга футболдан четлатилди. Дисквалификация муддати 13 февралдан бошланади. Яъни Нестеров 13 октябрь куни майдонга туша олади. 13 август куни Нестеров машғулотларни бошлаши ва шартнома тузиши мумкин.

Допинг билан кураш кундан-кунга авж олаётган пайтда 8 ой жуда ҳам енгил жазо. Айниқса айбловчи томон 16 ойлик дисквалификация талаб қилганини ҳисобга олсак.

Нестеров иши бу яқинда тузилган Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмасининг дастлабки жиддий акцияси ҳисобланади. Ушбу ташкилот Ўзбекистон терма жамоаси посбонини ҳимоя қилиш учун машҳур Россия юридик компаниясини жалб қилган эди, - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Бу борада кўпроқ маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмаси президенти Камолиддин Мурзоев билан боғландик.

"Игнатий Нестеров иши биз учун яхши якунланди дея оламан. Сабаби ОФК дарвозабонимизга 2,5 йил яъни 30 ойлик дисквалификация бермоқчи бўлганди. Бу эса Нестеровнинг фаолиятини якунлашини англатарди. Бироқ юристлар бу муддатни 8 ойга туширишгани бизнинг кичик ғалабамиз бўлди", - дейди Камолиддин Мурзоев.


Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика