UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  92 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

ОЧЛ-2019. "Пахтакор" "Озоди"да дуранг ўйнади Янгиликлар

ОЧЛ-2019. "Пахтакор" "Озоди"да дуранг ўйнади

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Персеполис" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.


"Персеполис" - "Пахтакор" 1:1
5 март 2019. Теҳрон. "Озоди" стадиони. 20:00 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар:
Аднан Муҳаммад Тума, Аҳмад Моаннес Нади, Муҳаммад Мустафо Ҳассан (Иордания), Қосим Матар (Уммон).

Голлар: Марат Бикмаев 5, - 0:1. Марио Будимир 25, - 1:1.

"Персеполис": Бейранванд, Ҳалилзода, Ҳуссайни, Ресан (Рафейи, 88), Нуроллоҳи, Тўроби, Камябиниа, Шири, Будимир (Неъмати, 71), Нодири, Алипур
Захира: Радошевич, Рафейи, Шарифи, Ҳемати, Муҳаммад Ҳуссайни, Карими.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев (Марко Симич, 85), Садриддин Абдуллаев, Достонбек Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сидиқов, 77), Драган Черан, Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 60)
Захира: Ботирали Эргашев, Жаҳонгир Аҳмадов, Жасур Яхшибоев, Владимир Козак,

Огоҳлантиришлар: Хожиакбар Алижонов 21, Фаррух Сайфиев 22, Тораби 70, Жалол Ҳуссайни 75. 



Персеполис

Марио Будимир - 25'

Лига чемпионов АФК. Группа D . 1-тур

05/03/2019, 20:00

1
:
1
Тугади

Пахтакор

Марат Бикмаев - 5'

45'
90'
25'  Марио Будимир
71'  Марио Будимир (Сиамак Немати)
88'  Bashar Resan (Soroush Rafiei)
5'  Марат Бикмаев
60'  Марат Бикмаев (Игорь Сергеев)
77'  Jaloliddin Masharipov (Javokhir Sidikov)
85'  Sardor Sabirkhodjaev (Марко Симич)


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+5. ЎЙИН ТУГАДИ! "Пахтакор" Теҳронда ОЧЛ-2018 финалчиси билан дурангга эриша олди! 

90+4. "Персеполис" деярли бутун жамоа билан ҳужумга ўтмоқда, "Пахтакор" мардонавор тарзда ҳимояланмоқда

90+2. Ҳамдамов қулай вазиятга чиқиб борди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолган экан

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

88. Ўзгариш. "Персеполис". Ресан ўрнига Рафеий туширилди

85. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Симич туширилди

82. "Пахтакор"нинг тезкор қарши ҳужуми! Алижонов катта тезликда олдинга ўтди, Сидиқовнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

79. ЗАРБА! Ҳамдамовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвозабон томонидан ушлаб олинди

77. Ўзгариш. "Пахтакор". Машарипов ўрнига Сидиқов туширилди

75. Огоҳлантириш. "Персеполис". Жалол Ҳуссайни

74. ЗАРБА! Бурчак зарбасидан сўнг Кримец ва Аъзамовнинг уринишларига аниқлик етишмади

71. Ўзгариш. "Персеполис". Будимир ўрнига Неъмати тушди

70. Огоҳлантириш. "Персеполис". Тораби

65. Ўйин шиддатли тарзда давом этмоқда

60. Ўзгариш. "Пахтакор". Бикмаев ўрнига Сергеев туширилди

52. Мезбонларнинг хавфли уришини Қувватов қийинчилик била бартараф этди

50. "Пахтакор" вакиллари бурчак тўпига эга бўлишди. Аммо бу самара келтирмади

46. Иккинчи тайм бошланди



Учрашувдаги голларни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ 



45+2. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 1:1.

45+1. ЗАРБАААААААААААААААА! Садриддин Абдуллаевнинг кучли зарбасини Бейранванд қайтарди! 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

43. Жалолиддин Машарипов майдон марказига яқин жойда йиқитилди. Унга шифокорлар ёрдам беришди, Жалолиддин майдонга қайтди

41. "Озоди" стадионига келган минглаб мухлислар қандайдир овоз кучайтиргичлар билан "Персеполис"ни олдинга чорлашмоқда

36. "Пахтакор"нинг қарши ҳужуми, аммо Собирхўжаев ўйиндан ташқари ҳолатда

30. Ҳисоб тенглашгач мезбонлар янада яхшироқ ўйнай бошлашди. 



25. ГОЛ! 1:1. Марио Будимир жарима майдони ичидан кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди. 

 



23. ЗАРБА! Марат Бикмаевнинг боши билан йўллаган зарбасини Бейранванд ушлаб олди

22. Зарба жонли деворга тегиб қайтди. Хавф бартараф этилди. "Пахтакор" қарши ҳужумга ўтди, аммо Сайфиев кутилмаганда сирғаниб кетди

22. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Фаррух Сайфиев

21. "Персеполис" жуда қулай имкониятга эга бўлди. Жарима тўпи

21. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Хожиакбар Алижонов

17. Аста секин "Персеполис" ҳам ўзига келмоқда ва ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда. "Пахтакор" ҳимояланмоқда

13. Дастлабки дақиқаларда "Пахтакор" ҳеч нимадан қўрқмай, эркин ва чиройли ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Бу албатта бизни қувонтиради!

11. УХХХХХ! ЗАРБААААА! Черан Машарипов узатиб берган тўпни боши билан дарвозага йўллади, Бейранванд қийинчилик билан қайтарди!

10. Сардор Собирхўжаевни рақиблар қўполлик билан тўхтатишди. "Пахтакор" жарима тўпига эга бўлди.

8. УХХХХ! Бурчак тўпидан кейин Камябиниа боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

8. ЗАРБАААААААААА! ҚУВВАТОВдан ажойиб сейв! Сайфиев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди! 

7. Мезбонлар тезда ҳужумга ўтишди, "Пахтакор" ҳимоячилари тўпни қайтаришди



5. Машарипов тўпни қанотдан жарима майдонига узатди, Черан боши билан дарвозага йўллади, дарвоза устунига теккан тўп Бикмаевга борди, Марат бўш дарвозани осонгина ишғол қилди. Бу вазиятда ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда хатога йўл қўйишгандек кўринди. Бу энди ҳакамларнинг муаммоси. 


5. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! БИКМАЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 0:1

 


1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Иккала жамоа "Озоди" стадиони майдонига тушиб келишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. 



Рейтинг: +94   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика