UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  0 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  2 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  3 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  1 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  13 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  6 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  11 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"га ютқазди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   8 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16

Роберто Карлос - Ўзбек футболи, реклама роликлари, "Барселона" ва чойхона ҳақида Янгиликлар

Роберто Карлос - Ўзбек футболи, реклама роликлари, "Барселона" ва чойхона ҳақида

Теглар :  Роберто Карлос
Бразилиялик жаҳон юлдузи Роберто Карлос Миллий Олимпия Қўмитаси биносида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ушбу саҳифада матбуот анжуманидаги бўлган барча гап сўзларни кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


15:55. МОҚ матбуот анжуманлари залига кўплаб журналистлар, вилоят футбол федерациялари вице-президентлари йиғилишган. 

16:00. Матбуот анжумани бошланадиган вақт бўлди. Бироқ Роберто Карлоснинг рейси кечиккани боис тадбир бироз кечроқ бошланадиган бўлди. Айни пайтда бразилиялик футболчи Тошкентдаги Меҳрибонлик уйида болажонлар билан учрашмоқда.

16:25. Тадбир бошловчиси матбуот анжумани беш дақиқадан сўнг бошланишини эълон қилди. 

16:38. Ниҳоят, Роберто Карлос матбуот анжумани залига кириб келди.


- Аввало барча журналистлардан узр сўрайман. Менга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра кеч қолдим. Кеча тунда Каталонияда бўлиб ўтган "Эспаньол" - "Реал Мадрид" учрашувини томоша қилдим. Кейин тўғридан тўғри Тошкентга учиб келдим. Чарчаган бўлсам ҳам Тошкентда кўплаб болаларни кўриб уларга мастер класс кўрсатганимдан жуда хурсанд бўлдим. Кейин Меҳрибонлик уйи болалари билан учрашдим. Жуда ҳам кўп ишлайман. "Реал Мадрид"дан ҳам кўп ишлайман. Бу ерга келишимга ёрдам берган барча барчага раҳмат айтаман. 


- Бугун сиз Ўзбекистон футбол академиялари билан қисман бўлса ҳам танишдингиз. Ўзбекистон футбол академияси Жаҳон футбол академияси даражасига чиқиши учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?  (Узрепорт тв ходими)

- Аввалом бор. Яхши мураббийлар керак, тўғри машғулотлар қилиш керак. Барчаси тўғри йўлга қўйилса академия кучли бўлади. 


- Ўзбек футболи деганда нимани тушунасиз? "Анжи"да Одил Аҳмедов билан бирга ўйнагансиз, Ривалдо "Бунёдкор"да ўйнаган... Ўзбек футболи билан боғлиқ қандайдир қизиқарли воқеани айтиб бера оласизми? (Узрепорт тв ходими)

- Одил билан яхши муносабатдамиз. Ўзбек футболи ривожига ишонаман. Ўзбек футболи менга ёқади. 


- Сизнинг автобиографиянгизни ўқиб чиққанимда сиз меҳрибон ўғил эканингизни билдим. Сиз ёшлигингизда отангизга янги уй олиб бераман деб ваъда берган экансиз... (Спорт тв ходими)

- Биринчи шартномамни имзолаётганда шу хаёл миямда бўлган. Доим оиламга меҳрибонман. Отамга олиб берган уйда ҳамон яшаб келишмоқда. 


- Агар сиз Жаҳон чемпиони бўлмаганингизда 3та ЕЧЛ кубогини унга алмашган бўлармидингиз? (мухлис)

- Жаҳон юлдузлари барча совринларни ютишни хоҳлайди. Бундай демаган бўлардим, шукурки мен барчасига эга чиқдим.




- Бундан 10 йиллар олдин сиз ва кўплаб юлдузлар иштирокида турли реклама роликлари ишланарди. Ҳозир эса бундай роликлар камайиб кетди. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз? (Узрепорт тв ходими)

- Мен ўйнаган даврда 40дан ортиқ кучли футболчи бўларди. Ҳозир эса Роналду, Месси, Неймар ва Мбаппе даври. Балки шу ҳам сабабдир.


- Афсонавий Бразилия терма жамоаси аъзолари билан йиғилиб турасизларми? Ўзбекча қилиб айтганда чойхона қилиб турасизларми? ("Миллий стадион" маркетинг хизмати)

- Ўша таркибдаги футболчилар ҳозир дунёнинг турли чеккаларида. Кака АҚШда, Роналдиньо Бразилияда, Роналдо Вальядолидда... Лекин улар билан алоҳида гуруҳимиз бор ўша ерда гаплашиб турамиз. 


- Сиз ўйнаган даврдаги "Реал" кучлимиди ёки Зидан қўл остида кетма кет уч марта ЕЧЛни ютган жамоами?  ("Биржа" газетаси ходими)

- Мен ўша пайтдаги "Галактикос"ни кучли деб ўйлайман. 


- 1997 йил Францияга урган супер голингизни қандай хотирлайсиз? Шундай зарбага эга бўлиш учун нималар қилиш керак? (Спорт телеканали ходими)

- Меҳнат қилиш керак. Машғулотларга биринчи бўлиб келиб, энг сўнгги бўлиб кетардим. Шу боис ҳам бир кун келиб шундай гол уришга эришганман. Бундай голни бошқа кўрмайсизлар? 


- Ўзбек ошхонаси ёқдими? (мухлис)

- Москвада 3 йил яшаганман. Мен яшаган жойда ўзбек ресторани бор эди. Шу боис ўзбек овқатларини жуда яхши биламан. 


- Айни пайтда "Реал" билан шартномам бор дедингиз. Нима содир бўлса ва қанча пул таклиф этилса "Барселона"га ўтардингиз? (Turon24 ходими)

- Бу жуда қийин савол бўлди. Пуйоль ҳам Тошкентга келган тўғрими? Уни "Реал" либосида тасаввур қила оласизми? Мен ҳам худди шундай "Реал" тимсоли ҳисобланаман.



Нарзулла Сайдуллаев



Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика