22 декабрда "Насаф" Қаршида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
14 дек 2017, 22:00
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда бўладиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Айни пайтда Таиланддаги мусобақада иштирок этаётган терма жамоа 15 декабрь куни финалда Таиланд билан ўйнайди.

22 декабрь куни Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қаршида "Насаф" билан ўйин ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›