UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  1 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   4 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   2 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  14 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  13 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2

Ўзбекистон Австралияда Ливан билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Ўзбекистон Австралияда Ливан билан дуранг ўйнади

Австралиянинг Голд Кост шаҳрида Ўзбекистон ва Ливан ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг Голд Кост шаҳрида Ливан билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўйинда иккала томон ҳам асосан ҳимоявий ҳаракат қилди. Биринчи таймда Ўзбекистон ҳам, Ливан ҳам аниқ зарба бера олмади. 

Ўйиннинг 61-дақиқада Даврон Ҳошимов иккинчи марта сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Терма жамоамиз 10 киши бўлиб қолгач бутунлай ҳимояга ўтиб олди. Фақат баҳс охирида иккита вазиятга эга бўлдик. 

Элдорбек Суюнов баҳс давомида уч марта жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди ва қаҳрамонга айланди. 

20 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси шу стадионда Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.


Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ЛИВАН 0:0
15 ноябрь. Голд Кост. "CBUS Super Stadium" стадиони. 20:00 (Тошкент вақти 15:00)
Ҳакамлар
: Шон Эванс, Натан Макдональд, Жорж Лакриндис, Жарред Жиллет (барчаси Австралия)

Ўзбекистон: 12.Элдорбек Суюнов, 4.Даврон Ҳошимов, 5.Анзур Исмоилов (18. Достон Турсунов, 76), 3.Егор Кримец, 19.Владимир Козак (13. Олег Зотеев, 65), 17.Достон Ҳамдамов, 16.Отабек Шукуров, 7.Одилжон Ҳамробеков, 22.Жавоҳир Сидиқов (6. Ҳусниддин Ғофуров, 77), 8.Икром Алибоев (2. Акмал Шораҳмедов, 54), 10.Марат Бикмаев (15. Азиз Турғунбоев, 73).
Захира: 25. Ўткир Юсупов, 20. Ислом Тўхтахўжаев.

Ливан: 1.Меҳди Ҳалил, 2.Қосим Эл Зейн, 3.Мутааз Эл Жунайди (11.Умар Чаабан, 85), 5.Нассар Нассар, 6.Жоан Оумари, 7.Ҳассан Маатук (8.Ҳассан Чаито, 89), 10.Муҳаммад Ҳайдар (20.Робиҳ Атая, 68), 13.Феликс Мелки, 15.Самир Аясс (12.Аднан Ҳайдар, 77), 19.Александр Мелки, 22.Бассел Жради.
Захира: 21.Мустафо Матар, 23.Аббос Ҳассан, 4.Нур Мансур, 14.Нодир Матар, 16.Ҳассан Чайто, 18.Волид Исмоил.

Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов 25, Александр Мелки 26, Жоан Оумари 86.

Четлатиш: Даврон Ҳошимов 61 (2СК)




Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ


90+3. Учрашув тугади - 0:0.

90. ЗАРБААА! Олег Зотеевнинг чап оёқда жарима майдони яқинидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

90. Азизбек Турғунбоев ҳужумда тўпни эгаллай олмади ва хатога йўл қўйди

89. Ливанликлар ҳужумга ўтишди, рақиб футболчиси йиқилди, ҳакамлар пенальти белгилашмади

87. Огоҳлантириш. Ливан. Жоан Оумар

84. Ливанликлар жарима тўпига эга бўлишди. Ҳассан Маатукнинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячиларимиз қайтаришди

80. Жамоамиз 10 киши бўлиб қолгач умуман ҳужумга қила олмаяпти

77. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жавоҳир Сидиқов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди

76. Ўзгариш. Ўзбекистон. Анзур Исмоилов ўрнига Достон Турсунов тушди

75. Анзур Исмоиловга шифокорлар ёрдам беришмоқда

74. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААААААААА! Суюнов бир дақиқа ичида икки марта жамоамизни голдан қутқарди! 

73. ЗАРБАААААААААААААААААААА! Учрашувдаги биринчи аниқ зарба! Элдорбек Суюнов тўпни қайтарди!

72. Ўзгариш. Ўзбекистон. Марат Бикмаев ўрнига Азизбек Турғунбоев тушди

70. Ливанликлар тинмай бурчак тўпини амалга оширишмоқда, ҳозирча натижа йўқ

68. Ўзгариш. Ливан. Муҳаммад Ҳайдар ўрнига Робиҳ Атая тушди

65. Ўзгариш. Ўзбекистон. Владимир Козак ўрнига Олег Зотеев тушди

63. Ўзгариш. Ўзбекистон. Икром Алибоев ўрнига Акмал Шораҳмедов тушди

61. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Даврон Ҳошимов иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди. Ҳошимов ўз услубида рақибни йиқитди. Футболчи терма жамоамизни қийин аҳволда қолдириб кетди. 

56. ЗАРБА! Сидиқовнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди!

55. Марат Бикмаев жарима майдони ёнида йиқитилди. Жуда хавфли жарима тўпига эга бўлдик

54. ЗАРБАА! Ливанликлар жарима тўпини амалга оширишди, хавфли лекин ноаниқ

46. Иккинчи тайм бошланди



45. Жуда зерикарли ва тушунарсиз ўтган биринчи тайм якунига етди

41. Ливанликлар биринчи таймнинг ўзида 4та бурчак тўпини тепишди

40. ЗАРБААААААААААА! Ливанликлар ҳисобни очишга яқин келишди. Зарба дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

36. Учрашув темпи жуда ҳам паст. 

35. ЗАРБАААААААА! Илк хавфли ҳужум ва илк зарба. Достон Ҳамдамов ўнг қанотдан олдинга ўтиб зарба берди, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди

31. Кечаги машғулотларда терма жамоамиз аъзоси Элдор Шомуродов жароҳат олган экан. Бу ҳақда бугун маълум қилишди

30. Учрашувнинг 30 дақиқаси ортда қолди. Лекин вакилларимиз биронта тузук ҳужум қилишгани йўқ.

26. Огоҳлантиришл. Ливан. Александр Мелки

25. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Даврон Ҳошимов

25. Даврон Ҳошимов Феликс Мелкига нисбатан қоида бузди.

24. Шукуров жарима тўпини антиқа услубда амалга оширди, ҳимоячиларни тўпни қайтаришди

22. Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ҳужумни бошламоқда. Ҳамдамовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди

15. Ливанликлар кўпроқ тўп билан муомалада қилишмоқда. Ҳужумга ўтишга кўпроқ улар уринишмоқда.

11. Жалолиддин Машарипов ва Элдор Шомуродов бугунги ўйин қайдномасига киритилмаган.

5. Ҳозирча ҳеч бир жамоада ташаббус йўқ. Стадионда жуда кам сонли мухлис бор. Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги мухлисларимиз "Ўзбекистон! Ўзбекистон!" деб бақиришмоқда!

3. ДИҚҚАТ! ЎФА берган Асосий таркибда хатолик кетган. Достон Турсунов эмас Достон Ҳамдамов асосий таркибда. 

2. Ливанликлар дастлабки дақиқаларни

1.Ўйин бошланди.

- Мадҳиялар янгради

- Иккала жамоа майдонга чиқиб келишди

 




Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика