UZ

Сўнгги янгиликлар

11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  0 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  2 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  1 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  9 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  13 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  6 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  11 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"га ютқазди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   8 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  1

U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди. Рақибларимиз маълум Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди. Рақибларимиз маълум

ОФК U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказди.

Маълумки, 2020 йил Таиландда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма беради. Маълумки, шу йилнинг қиш фаслида мазкур мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ғолибликни қўлга киритганди.

Таиланддаги мусобақада кучли учликка кирган жамоалар ёзда Олимпиада ўйинларига боради. ОФК ушбу чемпионатнинг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказди. Саралаш босқичида жами 44та жамоа қатнашади. Терма жамоалар икки минтақага бўлинган: Шарқ ва Ғарб. Шарқда 20та, Ғарбда эса 24та жамоа финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Саралаш баҳсларига 12та давлат мезбонлик қилади. Ғарб минтақасидан: Ўзбекистон, Қатар, Саудия Арабистони, Эрон, Баҳрайн, Қувайт. Шарқ минтақасидан: Вьетнам, Малайзия, Мьянма, Камбоджа, Тимор-Лесте, Мўғулистон.

Кўриб турганингиздек, биз жой оладиган гуруҳ ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади. Саралаш босқичи 2019 йилнинг 22-26 март кунларига белгиланган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг вақтинча мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳисобланади.


 


ҒАРБ МИНТАҚАСИ
"А" гуруҳи
Қатар (саралаш гуруҳи мезбони)
Уммон
Непал
Афғонистон

"B" гуруҳи
Фаластин
Баҳрайн (саралаш гуруҳи мезбони)
Бангладеш
Шри-Ланка

"C" гуруҳи

Ироқ
Эрон (саралаш гуруҳи мезбони)
Туркманистон
Яман

"D" гуруҳи
Саудия Арабистони (саралаш гуруҳи мезбони)
БАА
Ливан
Мальдив ороллари

"E" гуруҳи
Иордания
Сурия
Қирғизистон
Кувайт (саралаш гуруҳи мезбони)

"F" гуруҳи
Ўзбекистон (саралаш гуруҳи мезбони)
Тожикистон
Ҳиндистон
Покистон


ШАРҚ МИНТАҚАСИ

"G" гуруҳи
КХДР
Гонконг
Сингапур
Мўғулистон (саралаш гуруҳи мезбони)

"H" гуруҳи
Жанубий Корея
Австралия
Камбоджа (саралаш гуруҳи мезбони)
Хитой Тайпеи

"I" гуруҳи
Япония
Мьянмар (саралаш гуруҳи мезбони)
Тимор Лесте
Макао

"J" гуруҳи
Малайзия (саралаш гуруҳи мезбони)
Хитой
Лаос
Филиппин

"K" гуруҳи

Вьетнам (саралаш гуруҳи мезбони)
Таиланд
Индонезия
Бруней



- Қуръа жараёнини ҳамюртимиз Аваз Бердиқулов олиб борди.

 

 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика