UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  34 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Эктор Купер: "Машариповда Осиё Кубогига бориш учун имконият бор" Янгиликлар

Эктор Купер: "Машариповда Осиё Кубогига бориш учун имконият бор"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Эктор Купер иштирок этди.

"Доимо ғалаба қозониш ёқимли. Шу боис хурсандман. Биринчи навбатда натижа учун эмас ўйинимиз анча яхшиланганидан хурсандман. Эрон билан ўйинни эсласак ўша баҳсдаги хатоларга йўл қўймадик. Ҳимоявий жиҳатдан тартиб билан ҳаракат қилдик. Ярим ҳимоядан ҳужумга ўтишда ҳам яхши ўйнадик. Ҳужумда эса ҳали қиладиган ишларимиз бор. Футболчиларга кўпроқ гол уриш учун бироз совуққонлик етишмади. Умуман олганда бугунги ўйинда натижадан ҳам, ўйинчиларнинг ҳаракатларидан хурсандман", - дейди Эктор Купер.

- Икром Алибоев бугун чап қанотда ўйнади. У фаолиятида ҳеч қачон қанотда ўйнамаган. Бу футболчига майдондан жой топиб бериш учун қанотда қўйилдими?

- Тўғри айтдингиз. У доимо майдон марказида ўйнаган. Бу футболчи жуда чаққон ва тезкор. Шу боис уни қанотда синаб кўришга қарор қилдим.

- Жалолиддин Машарипов 6 ойга дисквалификация қилинди. У терма жамоанинг ўртоқлик ўйинларида майдонга туша олмайди. Бу футболчининг Осиё Кубогига бориш имкониятини қанчалик пасайтириб юборди?

- Тўғри у терма жамоа сафида 6 ой ўртоқлик учрашувида майдонга туша олмайди. Лекин унинг клубдаги фаолиятини кузатиб бораман. Уни ноябрь ойидаги йиғинга чақиришим ҳам мумкин. Ўртоқлик ўйинида майдонга тушмаса ҳам машғулотларда қатнашиши мумкин. Машарипов яхши савиядаги футболчи, шу боис унинг Осиё Кубогига бориш имконияти бошқаларники билан бир хил.



- Иван Нагаев захирадан майдонга тушди ва жароҳати боис алмаштирилди. У ўйинга тайёр эмасмиди ёки йиғиндаги жисмоний машғулотларни кўтара олмадими?

- Нагаевнинг жароҳатини футболчиларга берилаётган юкламалар билан боғламаган бўлардим. Футболчилар терма жамоада жисмоний машғулотларни кўп ҳам бажаришмайди. Улар асосан клубдан тайёр бўлиб келишади. Нагаев билан ўйиндан кейин гаплашдик, унинг ҳолати яхши.

- Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида сиз ҳужумкор ўйин кутманглар дегандингиз. Бугун эса 90 дақиқа давомида ҳужумкор ўйин намойиш этилди. Бу рақибни чалғитиш учун айтилганмиди ёки вазият шуни тақозо этдими?

- Айтиш мумкинки жамоанинг ўйинини ҳужумкор ёки ҳимоявий деб бўлмайман. Бугун кўпроқ тўпни қайтариб олган жойимиз ҳужум чизиғида бўлди, шу боис кўпроқ ҳужум қилдик. Мен ўйинчиларга бугун ҳимоявий ёки ҳужумкор ўйин кўрсатамиз деб айтмайман. Доим тартибли ўйин тузишга уринаман. Мураббий берган кўрсатмаларни тўғри бажариш орқали ўйинимиз шаклланади.


Рейтинг: +66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика