UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Купернинг биринчи мағлубияти. Ўзбекистон - Эрон 0:1 Янгиликлар

Купернинг биринчи мағлубияти. Ўзбекистон - Эрон 0:1

Ўзбекистон ҳамда Эрон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.


Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Эрон 0:1  
11 сентябрь 2018. Тошкент. "Миллий" стадиони. 20:00
Ҳакамлар: 
Дмитрий Машенцев, Баҳодир Қўчқоров, Исмоил Толибжонов (барчаси Қирғизистон), Санжар Шоюсупов (Ўзбекистон).

Гол: Меҳди Тораби 67, - 0:1.

Ўзбекистон: 12.Элдорбек Суюнов, 19.Виталий Денисов (29.Владимир Козак, 72), 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Одил Аҳмедов, 16.Отабек Шукуров, 14.Элдор Шомуродов (17.Санжар Турсунов, 46), 10.Марат Бикмаев (6.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 27.Сардор Рашидов (18.Сардор Собирхўжаев, 56), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (21.Игорь Сергеев, 46)

Захира: 30.Санжар Қувватов, 3.Егор Кримец, 2.Акмал Шораҳмедов, 26.Санъат Шихов, 28.Иван Нагаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 15.Сардор Мирзаев,

Эрон: 22.Амир Обидзода, 8.Муртазо Пуралиганжи, 19.Мажид Ҳуссайни (15.Пежман Мунтазори, 62), 2.Вурия Ғофури (28.Содиқ Муҳаррами, 46), 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи (7.Масъуд Шожайи, 69), 9.Омид Иброҳими, 21.Ашкан Дежага (13.Саман Ғоддос, 46), 27.Али Голизода, 18.Али Ризо Жаҳонбахш (17.Меҳди Тареми, 46), 10.Карим Ансарифард (16.Меҳди Тораби, 64)

Захира: 1.Алиризо Бейранванд, 12.Сайид Ҳуссайин Ҳуссайни, 3.Эҳсон Хожсафи, 29.Армин Суҳробиан, 14.Али Карими, 11.Воҳид Амири

 


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


90+4. Учрашув тугади Ўзбекистон терма жамоаси Эронга ютқазди 0:1

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшилди

88. ЗАРБА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Фаррух Сайфиев дарвозага йўллади, ноаниқ

81. Мухлислар терма жамоамиз ютқазаётганига қарамай тинмай қўллаб туришибди

75. Бугунги ўйинни томоша қилиш учун "Миллий" стадионга 19 мингдан зиёд мухлис келди. Улар бугун Ўзбекистоннинг голини кўришармикин?

72. Ўзгариш. Ўзбекистон. Виталий Денисов ўрнига Владимир Козак тушди

69. Ўзгариш. Эрон. Саид Иззатуллоҳи ўрнига Масъуд Шожайи тушди

67. ГОЛ! 0:1. Меҳди Тораби Иззатуллоҳининг тўп узатишидан сўнг яқин масофадан гол урди. 

64. Ўзгариш. Эрон. Карим Ансарифард ўрнига Меҳди Тораби тушди

62. Ўзгариш. Эрон. Мажид Ҳуссайни ўрнига Пежман Мунтазори тушди

56. Ўзгариш. Ўзбекистон. Сардор Рашидов ўрнига Сардор Собирхўжаев тушди

55. ЗАРБААААААААААААА! Сардор Рашидов Шукуровдан тўпни қабул қилиб олиб кучли зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди!

52. Хавфли вазият! Меҳди Тареми Суюновни ҳам алдаб ўтганди, аммо зарбаси кучсиз бўлди ва ҳимоячиларимиз тўпни дарвозага киришига йўл қўйишмади!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. Эрон. Вурия Ғофури ўрнига Содиқ Муҳаррами, Али Ризо Жаҳонбахш ўрнига Меҳди Тареми, Ашкан Дежага ўрнига Саман Ғоддос тушди

46. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Абдухолиқов ўрнига Сергеев, Шомуродов ўрнига Турсунов, Бикмаев ўрнига Ғофуров тушди

45+1. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

43. Огоҳлантириш. Фаррух Сайфиев

41. Ўйин темпи бироз пасайгандек

35. Хавфли вазият! Али Голизода яқин масофадан яхши зарба бера олмади, акс ҳолда ҳисоб очиларди. 

33. ЗАРБА! Отабек Шукуров жарима майдонига яқинлашиб зарба берди, ноаниқ!

27. Бурчак тўпидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллади, аммо унга нисбатан Тўхтахўжаев қўпол ўйнади

26. Хавфли вазият! Сардор Рашидов бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди!

24. Абдухолиқов жарима майдони ичида дарвозабонни туртиб юборди ва ҳакам ўйин қоидаси бузилганини кўрсатди

16. Дастлабки дақиқаларда Ўзбекистон қарши ҳужумда ўйнамоқда

14. Хавфли вазият! Чап қанотдан Рашидов тўпни ҳаводан узатиб берди, яна ҳимоячилар ўз ўрнида!

11. Эронликлар бурчак тўпини амалга оширишди, Суюнов тўпни қайтарди ва жамоамиз тезкор қарши ҳужумга ўтди. Абдухолиқов тезкор ҳаракатлар билан олдинга бориб тўпни Рашидовга узатди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

9. Элдор Шомуродов чап қанотдан олдинга ўтди, аммо ҳимоячидан қочиб кета олмади

6. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Диогонал пасдан сўнг Рашидов бирга бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, дарвозабон чаққонроқ ҳаракат қилди

4. ЗАРБА! "Брайтон" футболчиси Алиризо Жаҳонбахшнинг кучли зарбасини Суюнов эгаллаб олди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига. Барчамиз биргаликда куйлаймиз!

- Эрон давлат мадҳияси янграмоқда

- Диққат қилинг иккала жамоа майдонга тушиб келмоқда.

- Учрашув соат 20:00да бошланади.



Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика