UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  0 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  1 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  7 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5

"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 13-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони – Шоҳруҳ Эшбўтаев ("Шўртан")

"Шўртан" бу тур Ғузорда "Сурхон"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу ғалаба қўлга киритилишида мезбонлар посбони Эшбўтаевнинг ўрни беқиёс. У учрашув мобайнида, айниқса, биринчи бўлимда кўплаб вазиятларда жамоасини голлардан асраб қолди. Бирга-бир вазият дейсизми, мураккаб зарба дейсизми, ҳаммасида қутқарди. Баҳс давомида 8 та сэйв намойиш этганининг ўзи барчасини англатиб турибди. Шундай қилиб, Шоҳруҳ Эшбўтаев Championat.asia талқинида 13-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" ушбу турда Самарқандда "Динамо" майдонида меҳмон бўлди. Жамоа стадион тўла мухлислар қаршисида мезбонларни йирик ҳисобда таслим этди (3:0). Илёс Зейтуллаев Вадим Абрамовнинг "Динамо"сини ипидан игнасигача ўрганиб чиққани яққол сезилди. Унинг шогирдлари дастлабки дақиқаларданоқ учрашувда доминантлик қилиб, меҳмондан 3 очко олиб кетишга астойдил ҳаракат қилди ва шунга яраша ниятига етди. Шу тариқа, сафарда мусобақа юқори поғоналарида бораётган "Динамо"ни мағлуб этган Илёс Зейтуллаев Championat.asia талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши футболчиси – Темурхўжа Абдухолиқов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу турда Самарқандда "Динамо"ни таслим қилди (3:0). Учрашувда тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ҳар тарафлама ажралиб турди ва жамоасининг барча голларида бевосита қатнашди. У дублни расмийлаштирибгина қолмай, учинчи голга пас ҳам узатди. "Қалдирғочлар" сардори сўзсиз ва ҳеч бир сўровномасиз Championat.asia талқинида 13-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Носиржон Абдусаломов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу турда "Динамо" майдонида зафар қучганидан хабарингиз бор. 47-дақиқада ёш ярим ҳимоячи Носиржон Абдусаломов томонидан киритилган тўп ўзига хослиги билан эътиборни жалб қилди. Голда Абдухолиқов тўпни унга қулай тарзда юмалатиб берди, у эса чамаси 11 метрдан дарвозанинг ўнг томонини нишонга олди. Шундай қилиб, 21 ёшли хавбек Абдусаломов Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.



Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика