UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  1 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  1 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  6 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  18 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  26 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  23 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1

"Пахтакор" футболчиси МТЖ лагерини тарк этди Янгиликлар

"Пахтакор" футболчиси МТЖ лагерини тарк этди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Шерзод Аъзамов жароҳати туфайли машғулотларда иштирок этмади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси кечадан бошлаб йиғинга киришгани ҳақида хабар бергандик. Кеча ёпиқ тарзда ўтказилган машғулотда иштирок этган Шерзод Аъзамов бугун терма жамоа лагерини тарк этди. Аъзамовнинг бел қисмидан олган жароҳати унинг машғулотларда иштирок этишига йўл қўймади.

Шунингдек, Купер жалб этган таркибдан ўрин олган "Локомотив"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам терма жамоа билан бирга эмас. "Бухоро"га қарши баҳсда жароҳат туфайли майдонни тарк этган футболчи айни пайтда муолажа ўтказиш билан банд. Шу боисдан ҳам унинг ўрнига терма жамоага "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов чақирилди ва футболчи кечадан буён машғулотларда иштирок этмоқда. Биринчи машғулотни ўтказиб юборган "Пахтакор" аъзоси Акмал Шораҳмедов ҳам бугундан эътиборан терма жамоа билан шуғулланишни бошлади.

Шерзод Аъзамов ва Шуҳрат Муҳаммадиев Сурия ва Эрон терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборишади.

МТЖдан чақирув олган легионерлар эса Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинига бир ҳафта қолганида ўз клублари ихтиёридан МТЖ лагерига келиб қўшилишади.

Шуни қайд этиб ўтиш керакки, жароҳатлари туфайли легионер мақомидаги икки ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин ҳамда Фозил Мусаев Купер бошчилигидаги терма жамоамизнинг илк йиғинини ўтказиб юборишмоқда.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика