20 ёшли форвард 2018-19 мавсумда 10-рақам остида тўп тепади. Сўнгги мавсум бу рақам март ойида "Лос-Анжелес Гэлакси"га ўтган Златан Ибрагимовичга тегишли эди.
МЮнинг биринчи расмий учрашуви 10 август куни "Лестер Сити"га қарши бўлиб ўтади.