UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  71 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  35 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

ЖЧ-2018. Бельгия мундиалнинг бронза медалларини қўлга киритди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Бельгия мундиалнинг бронза медалларини қўлга киритди

Айни дамда Россияда бўлаётган жаҳон чемпионатининг 3-поғонаси учун баҳс ўтказилмоқда.

Бельгия - Англия учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ

Бельгия

Тома Менье - 4', Эден Азар - 82'

Чемпионат Мира. Матч за 3-ье место . bronze-тур

14/07/2018, 19:00

0
:
2
Тугади

Англия

Стадион: Saint Petersburg Stadium, 64406 томошабин

Бош ҳакам: Alireza Faghani

45'
90'
4'  Тома Менье
4'  Насер Шадли
39'  Насер Шадли (Томас Вермален)
60'  Ромелу Лукаку (Дрис Мертенс)
78'  Юри Тилеманс (Мусса Дембеле)
82'  Эден Азар
82'  Кевин Де Брёйне
90'  Аксель Витсель
46'  Дэнни Роуз (Джесси Лингард)
46'  Рахим Стерлинг (Маркус Рэшфорд)
52'  Джон Стоунз
76'  Харри Магуайр
84'  Рубен Лофтус-Чик (Деле Алли)

90+3. ҲАКАМ ЎЙИННИ ЯКУНЛАДИ. Унгача Витселга сариқ карточка ҳам берди. 

90+2. Ўйин тугашига бир дақиқа қолди. Вазиятлар деярли йўқ.

90. Ўйиннинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшилди.

87, Англия таслим бўлди.

84. Ўзгариш. Лофтус-Чик ўрнига Деле Алли.

Де Брюйне тўпни Азарга оширди. Азар тўпни тўхтатмасдан Фил Жонсдан ўтиб кетди ва дарвозанинг яқин бурчагини ишғол қилди, 2:0
82. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! АЗААААРРРР!!!


80. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААА!!!!!! Бельгиядан классик ҳужум. Тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтган бельгияликлар гол уриши мумкин эди. Мертенс жарима майдончаси ичида тўпни Меньега оширди. У тўпни тўхтатмасдан дарвозага тепди. Фантастик зарбани посбон Пикфорд қайтарди. АЖОЙИББББ!!!

79. Ўзгариш. Тилеманснинг ўрнига Муса Дембеле тушди.

78. Магуайр огоҳлантирилди.

77. Трипьер тўпни хаводан Рэшфорд томон оширганди. Бироқ Компани яна ўз ўрнида.

76. Бельгия тезкор қарши ҳужумга ўтди. Мертенс Англия жарима майдончаси яқинида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди. Аммо тўп аааанчагина аниқлик етишмади.

74. ЗАРБАААААААА!!! Англия босимни оширмоқда. Жаримадан узатилган тўпни Магуайр боши билан дарвоза томон йўллади. Аммо тўп яна ноаниқ кетди.

73. ЗАРБАААААААААА!!! Чикнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

72. Трипьер жаримадан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ошириб берганди. Аммо тўпни Компани қайтариб юборди.

70. ЗАРБАААААААААААААААА!!!!! Рэшфорднинг пасидан кейин Дайер посбон билан бирга бир чиққан ҳолда зарба берди. Тўп Куртуанинг устидан ўтиб, дарвозага кириб кетаётганди. Аммо тўпни Дайернинг клубдоши Алдервейрлд қайтариб юборди. 99 фоизлик гол эди бу.

69. Дайернинг узоқ масофадан берган зарбасини Куртуа ушлаб олди.

68.  Лофтус-Чик ўз қанотидан олдинга ўтди ва хаводан тўпни узатди. Аммо тўпга жамоадошларидан ҳеч ким ета олмади.

66. Бельгиянинг ҳужумлари анчагина тез. Бироқ бу сафар тезлик панд берди. Пас бироз ноаниқ бўлди.

63. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТТ!!!! Азар ажойиб равишда тўпни тўхтатиб олди ва рақиб жарима майдончаси ичида Меньега тўпни оширди. Аммо Делф ўзининг тоза "подкати" билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

60. Ўзгариш. Лукаку ўрнига Мертенс.

56. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТ!!! Де Брюйненинг ақлли пасини Лукаку тўхтата олмади. Тўп Пикфордга бориб тушди.

55. ЗАРБАААААААААА!!! Лингард аутдан оширилган тўпни дарвоза томон кучли тепди. Зарба бироз ноаниқ кетаётганди. Тўпга Кейн тегмоқчи бўлди. Бироқ Кейн тўпга ета олмади.

53. Англиянинг ҳужуми яна ўхшамади. Лофтус-Чикнинг рақиб жарима майдончаси ичига оширган тўпига "қизиллар"дан ҳеч ким ета олмади.

52. Эден Азарга қарши қўпол ўйнагани учун Жон Стоунз огоҳлантирилди.

51. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!!! Жаримадан оширилган тўпни Вертонген бурчакка чиқариб юборди. Агарда у тўпга тегмаганида Стоунз гол уриши мумкин эди.

49. Азар марказдан тўпни қабул қилиб олди ва тезкор юриши билан каттагина масофани босиб ўтди. Бир неча футболчиларни алдаб ўтганди, бироқ Лингард алданмади.

47. Англияликлар таймда тезкор гол уришлари мумкин эди. Лофтус-Чик ўз қанотида юриш қилди. Бироқ Компани тўпга оёғини қўйди ва Лофтус-Чикга тегиб, майдонни тарк этди.

46. Инглизлар таркибида икки ўзгаришни кўрдик. Стерлинг ва Роуз майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Рэшфорд ва Жесси Лингард тушди. Ашаддий МЮчилар)))

Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Англия ҳужум уюштирмоқчи бўлганди. Аммо Бельгия тезкорлик билан қарши ҳужум уюштирди, Лукаку зарба берди. Бироқ тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. Бироқ ҳакам бурчак зарбасини амалга оширишга имкон бермади ва таймни якунлади.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45. Бельгия ҳужум қилди. Тома Меньенинг ўнг қанотдан узатган тўпини ҳам, кейинчалик иккинчи темпда давом этган ҳужумда Азарнинг зарбасини ҳам Магуайр қайтарди.

42. Ўйинни кўрмаётганлар бўлса ҳеч ҳам ачинманг. Қизиқарли тайм бўлмади.

39. Бельгияда ўзгариш. Жароҳат олган Чадлининг ўрнига Вермален.

38. Бельгия анчагина тезлашди. Менье тўпни эгаллаб олиб, каттагина масофани босиб ўтди ва де Брюйнега оширди. Унинг ақлли тўп узатишини Денни Роуз пайқади ва тўпни бурчакка чиқариб юборди.

36. Бельгия тезкор қарши ҳужумга ўтди. Чадли чап қанотдан тўпни хаводан Азарга оширди. У тўпни тўхтатиб олганидан кейин Магуайр уни қарши олди ва вазиятни бартараф қилди.

35. ЗАРБАААААААААА!!!! Азар бурчакдан ерлатиб пас оширди, унга Менье зарба беришда адашди, Юри Тилеманснинг зарбаси эса дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

34. Азар Англия жарима майдончаси ичига кириб борди ва зарба берди. Тўпни Стоунз қайтарди.

33. Бельгия бир неча дақиқалардан буён позицион ҳужум уюштиришга интилмоқда. Бироқ Англия ҳимояси анчагина ишончли.

30. Негадир томонлар ўзларини кўрсатгиси келмаётгандек.

28. Чап қанотда Роуз тўпни аутга чиқариб юбормоқчи бўлганди. Аммо тўпни кутилмаганда Менье эгаллаб олди ва Пикфорд дарвозаси яқинига ҳаволатиб узатиб берди. Аммо тўп Трипьерга бориб тушди.

27. Ўйин анчагина сокинлашди.

24.ЗАРБАААААААА!!! Стерлингнинг пасидан сўнг Кейн зарба берди. Бироз ноаниқ.

20. ЗАРБАААААА!!! Бурчакдан оширилган тўпни Магуайр боши билан дарвозага йўллади. Тўп шундоққина Куртуа турган ерга борди.

19. Лофтус-Чик ўнг қанотдан рақиб дарвозаси томон яқинлашди ва пас оширди. Тўпни Компани бурчакка чиқариб юборди.

18. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Аммо Стерлинг рақиб жарима майдончаси ичида тўпни тўхтатиб олганидан кейин ўзи ҳам тўхтади. Вазият жиддийлашмади.

17. ЛУКАКУУУУУУУ!!! У жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Бироқ дарвозага яқин келганида тўпни узоқлаштириб юборди. Пикфорд ҳам тўпга қарши чиқди.

15. ЯНА ЗАРБАААААААА!!! Қанотдан узатилган тўпни Лофтус-Чик боши билан дарвозага йўллади. Аммо Куртуа ўз ўрнида.

14. ЗАРБААААА!!! Делфнинг узоқ мосафадан берган кучсиз зарбасини Куртуа ушлаб олди.

13. Азар рақиб жарима майдончаси ичига ёриб киришга интилганди. Аммо уни Стоунз тўхтатиб қолди..

10. Аммо жарима зарбасидан узатилган тўп ҳеч кимга тегмай Куртуанинг қўлларига бориб тушди.

9. Англияда яхши имконият. Жарима зарбаси.

Лукакунинг тўп узатишидан кейин Чадли чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва қулай вазиятда турган Меньега оширди. Томанинг кичик масофадан тепган тўпини посбон қайтара олмади.
5. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! МЕНЬЕЕЕЕЕЕЕЕ!!!

3. Бугун ҳам гуруҳ босқичидаги каби баҳсни кўрамизми дейман

2. Учрашув юқори темп билан бошланмади. Аввалига Бельгия, кейинчалик инглизлар тўпни бир-бирига узатиш билан банд.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ.

- Айни дамда икки томоннинг мадҳиялари янграмоқда.

- Термалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув бошланишига 15 дақиқа вақт қолди.

Бельгия - Англия 2:0.

Гол: Тома Менье (5, 1:0), Эден Азар (82, 2:0).

Бельгия: 1.Тибо Куртуа, 5.Ян Вертонген, 4.Венсан Компани, 2.Тоби Алдервейрелд, 15.Тома Менье, 17.Юри Тилеманс (19. Мусса Дембеле, 79), 6.Аксель Витсель, 22.Носир Шадли (3. Томас Вермален, 39), 7.Кевин Де Брюйне, 9.Ромелу Лукаку (14. Дрес Мертенс, 60), 10.Эден Азар.
Захира: 8. Маруан Феллайни, 11. Янник Феррейра Карраско, 12. Симон Миньоле, 13. Коэн Кастелс, 16. Торган Азар, 18. Аднан Янузай, 20. Дедрик Боята, 21. Миши Батшуайи, 23. Леандер Дендонкер.

Англия: 1.Жордан Пикфорд, 16.Фил Жонс, 5.Жон Стоунз, 6.Гарри Магуайр, 12.Киран Триппьер, 3.Дэнни Роуз (7. Жесси Лингард, 46), 4.Эрик Дайер, 17.Фабиан Делф, 21.Рубен Лофтус-Чик (20. Деле Алли, 84), 9.Харри Кейн, 10.Рахим Стерлинг (19. Маркус Рэшфорд, 46).
Захира: 2. Кайл Уокер, 8. Жордан Хендерсон, 11. Жейми Варди, 13. Жек Батленд, 14. Денни Уэлбек, 15. Тим Кэхилл, 18. Эшли Янг, 22. Трент-Александр Арнольд, 23. Ник Поп.

Огоҳлантириглар: Жон Стоунз (52), Аксел Витсель (90).

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика