ЖЧ-2026. Шотландия Гаитини қийинчилик билан мағлуб этди

Administrator
14 июн 2026, 07:55
"C" Гуруҳидан ўрин олган Шотландия ва Гаити ўртасидаги баҳс якунланди.

Учрашув 1:0 ҳисобида европаликларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни Жон Макгинн 28-дақиқасида киритди.

Шу тариқа, Шотландия терма жамоаси "C" гуруҳида биринчи турдан сўнг етакчилик қилмоқда. Гуруҳнинг иккичи ўйинида Бразилия ва Марокаш 1:1 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этганди.

Гаити - Шотландия 0:1

Гол: 28 - Жон Макгинн

Гаити: Жонни Плесид (дарвозабон ва сардор), Карленс Аркус, Рикардо Аде, Анн Делкруа, Мартен Эксперьянс, Жан Беллегард, Дэнли Жан Жак, Луисиус Дидсон, Рубен Провиденс, Вильсон Изидор, Францди Пьеро.

Шотландия: Энгус Ганн (дарвозабон), Арон Хики, Грант Хэнли, Эндрю Робертсон (сардор), Жек Хендри, Скотт Мактоминей, Льюис Фергюсон, Жон Макгинн, Бен Гэннон-Доук, Лоуренс Шенклэнд, Че Адамс.



Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф