UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  34 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  19

"CAFA U-16 Championship". Афғонистон Қирғизистонга тўртта гол урди Янгиликлар

"CAFA U-16 Championship". Афғонистон Қирғизистонга тўртта гол урди

"CAFA U-16 Championship" турнирининг сўнгги учрашуви бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ

Учрашувда тезкор гол киритилди. 2-дақиқада афғонистонликларнинг чиройли комбинациясини Абдул Аҳад Садиқи гол билан якунлади.

12-дақиқада тепилган тўп Самир Самандарийга тегиб дарвозага кириб кетди, 2:0.

17-дақиқада афғонлар яна чиройли гол киритишга муваффақ бўлишди. Муҳаммад Нўъмон Вализода қанотдан бир неча футболчиларни алдаб ўтди ва Самир Самандарийга оширди. У осонлик билан гол уришга эришди.

23-дақиқада ҳисоб янада йириклашди. Марказдан тепилган жарима зарбасини қайтаришди посбон хатоликка йўл қўйди. Бунинг натижасида Абдул Аҳад Садиқи бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлими йирик 4:0 ҳисобида якунланди.

Турнирнинг сўнгги ўйинини 176 томошабин кузатиб бораётгани маълум бўлди.

Учрашув 4:0 ҳисобида якунланди.

Тошкент. "Локомотив" стадиони.

20:30. Афғонистон - Қирғизистон 4:0. 176 томошабин

Ҳакамлар: Саййоджон Зайниддинов, Ҳасан Каримов, Вафо Караев (барчаси Тожикистондан), Жасур Мухторов (Ўзбекистон).

Голлар: Абдул Аҳад Садиқи (2, 1:0), Самир Самандарий (13, 2:0), Самир Самандарий (17, 3:0), Абдул Аҳад Садиқи (23, 4:0).

Афғонистон: 22. Аҳмад Машъал Мусофир Зода, 2. Сажад Али Халилий, 3. Абдул Мунир Ҳазратий, 4. Муҳаммад Амин Низомий, 5. Исматуллоҳ Козими, 6. Самир Самандарий, 7. Файзуддин Ширзад (19. Иброҳим Довуд, 90+3), 10. Муҳаммад Нўъмон Вализода, 13. Али Зоҳидий, 14. Абдул Аҳад Садиқи (11. Абузар Раҳмоний, 78), 18. Торялай Хамдерд (8. Харун Муҳаммад Носирий, 67).
Захира: 1. Шариф Омонзода, 12. Али Сино Вализода, 20. Хасибуллоҳ Аҳадий, 21. Муҳаммад Носир Ризоий.

Қирғизистон: 13.Медер Усон Уулу, 4.Илья Русаков (20.Атаи Жолдошбеков, 27), 5.Рустам Сатйлганов, 6.Жусуп Жйргалбеков, 7.Адилет Канйбеков, 8.Бекзат Кенжебеков, 9. Мирланбек Худайбердиев, 10.Баиастан Талантбеков, 12.Александр Рослов (23.Иса Мирланбек Уулу, 56), 15.Бекназар Дастанжан Уулу (3.Темирлан Жакйпов, 77), 18.Кубатбек Эркинбек Уулу.
Захира: 1.Шумкарбек Топчубаев, 2.Йрйскелди Сагйнкулов, 11.Ербол Култаев, 22.Сергей Шиповский.

Комиссар: Михаил Толкачев (Қирғизистон).

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика