UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  1 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  1 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0

ЖЧ-2018. Саудия Арабистони сўнгги сонияларда гол уриб, Мисрни мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Саудия Арабистони сўнгги сонияларда гол уриб, Мисрни мағлуб этди

Теглар :  ЖЧ-2018
Саудия Арабистони ҳамда Миср терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви якунланди.

Саудия Арабистони - Миср 2:1

Голлар: Ал Фариж 50 (пен.), Салим Ал Доссари 90+4 - Салоҳ 22.

Саудия Арабистони: 21.Ёсир Ал Мусайлим, 6.Муҳаммад Ал Бурайк, 3.Осама Ҳавсави, 23.Мотас Ҳавсави, 13.Ёсир Ал Шаҳрони, 9.Ҳаттан Султон Баҳбир (Муҳаннад Асири  65), 7.Салмон Ал Фариж, 14.Абдуллоҳ Отайф, 16.Ҳуссайн Ал Мугаҳви, 18.Салим Ал Доссари (Яҳё Ал Шаҳри 81), 19.Фаҳад Муваллад.

Миср: 1.Эссам Ал Ҳадари, 7.Аҳмад Фатҳи, 2.Али Габр, 6.Аҳмад Ҳегази, 13.Муҳаммад Абдул Шафи, 17.Муҳаммад Эл Нени, 8.Тариқ Ҳамид, 10.Муҳаммад Салоҳ, 19.Абдуллоҳ Ал Саид (Амр Варда 45), 21.Трезеге (Қаҳрабо 81), 9.Марван Муҳсин (Рамазон Собҳи 64).

Урилмаган пенальти: Фаҳад Ал Муваллад 41.

Огоҳлантиришлар: Али Габр 50, Фатҳи 87.

Саудовская Аравия

Салман Аль-Фаридж - 45', Салим Аль-Давсари - 90'

Чемпионат Мира. Группа A . 3-тур

25/06/2018, 19:00

1
:
2
Тугади

Египет

Мохамед Салах - 22'

Стадион: Volgograd Arena, 36823 томошабин

Бош ҳакам: Wilmar Roldan

45'
90'
41'  Фахад Аль-Муваллад
45'  Салман Аль-Фаридж
65'  Хаттан Бабхир (Mohanad Asiri)
79'  Фахад Аль-Муваллад (Yahya Al Shehri)
90'  Салим Аль-Давсари
90'  Абдуллах Утаиф
22'  Мохамед Салах
22'  Абдаллах Аль-Сайед
45'  Али Габр
45'  Абдаллах Аль-Сайед (Амр Варда Варда)
64'  Марван Мохсен (Рамадан Собхи)
81'  Трезеге (Mahmoud Kahraba)
86'  Ахмед Фатхи

Учрашувдаги голларни бу ердан кўчириб оласиз: ТЕЛЕГРАМ


ЯНГИЛАШ



90+4. Саудия Арабистони баҳснинг сўнгги сонияларида ҳисобда олдинга чиқишди! Салим Ал Доссари ўз жамоасининг жуда чиройли ҳужумини гол билан якунлади!

90+3. Мисрликлар гол уришга шошишмоқда, бироқ вазиятлар муваффақиятсиз якунланмоқда.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

81. Ўзгариш. Трезеге ўрнига Қаҳрабо ўйинга қўшилди. 

80. Ўзгариш. Салим Ал Доссари ўрнига Яҳё Ал шаҳри майдонга тушди.

76. Бош ҳакам Вилмар Ролдан Миср терма жамоасининг ҳужумига ҳалақит бериб, тўпни саудияликларга олиб берди, ҳакамнинг бахтига осиёликлар тўпи марказда олдириб қўйишди.

69. Эссам Ал Ҳадаридан навбатдаги сейвлар. Посбон 1 дақиқа ичида икки маротаба ўз жамоасининг дарвозасини қутқариб қолди.

65. Ўзгариш. Ҳаттан Султон Баҳбир ўрнига Муҳаннад Асири ўйинга қўшилди.

64. Ўзгариш. Марвин Муҳсин ўрнига Рамазон Собҳи майдонга тушди.

61. Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари девор услубидаги паслар билан рақиб жарима майдончасига киришди, зарба берадига пайтда рақиб футболчиси тўпни майдондан чиқариб юборди.

56. Зарбааа! Трезеге иккинчи қаватда рақибидан устун келиб, бош билан дарвозага зарба берди, аммо тўп посбон қўриқлаётган томонга бормади.

54..Зарбаа! Мисрликлар ўнг қанотдан узатилган тўпни қайтаришди, қайтган тўп жарима майдончаси ичидаги саудияликка туди ва у тўпни тўхтатмай дарвозани ишғол қилишга уринди. Зарба ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

51. Тўп қаршисида Салмон Ал Фариж ва ҳисоб тенглашди. 1:1

50. Пенальти белгиланди. Али Габр сариқ карточка билан жазоланди.

49. Видеоассистентлар пенальти борасида бир қарорга кела олишмади. Бош ҳакам энди ўзи вазиятни кўради.

48. Яна пенальти, яна мисрликлар дарвозаси томон.

46. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Эссам Ал Ҳадари жаҳон чемпионатлари тарихида пенальти қайтарган энг кекса дарвозабонга айланди.

43. Пенальти қайтарган Ал Ҳадари жароҳат олган кўринади. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди. Ҳаммаси жойида. Посбон ўрнидан турди.

41. ГОЛми?" ЙЎЎЎЎЎҚ! Фаҳад Ал Мувалладнинг зарбасини Эссам Ал Ҳадари қайтарди! ҚОЙИЛ! 

40. Пенальти! Мисрлик ҳимоячи тўпни ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнади.

37. Салмон Ал Фариж жарима майдончаси чизиғи устидан мирликлар дарвозаси томон зарба берди, тўп йўналишини ҳимоячи тўсиб қолди ва хавфли вазият бартараф этилди.

33. Трезегеееее! Салоҳ жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллаб олди ва бир ҳаракат билан Трезегени дарвозабон билан бирга-бир чиқариб юборди. Трезеге тўпни ерга тушишини кутмай зарба берди, ноаниқ!

31. Саудияликлар рақибни ўз жарима майдончасига қамаб гол уришга ҳаракат қилишмоқда, бироқ бу вазиятлар дарвоза ишғол қилиниши билан  якунланмаяпти.

24. САЛОООҲ! Муҳаммад бу сафар дарвозабон билан бирга-бир чиқди, аммо иккинчи маротаба тўпни дарвозабон устидан ташлаш ўхшамади.

22. ГООООЛ! САЛОҲ!!! Муҳаммад Салоҳ қарши ҳужумда рақибнинг икки футболчисини доғда қолдириб, тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўйди.

15. Салим Ал Доссари ўз жамоасиниг қарши ҳужумини зарба билан якунланди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

11. Ушбу ўйин билан бир вақтда ўтаётган Россия - Уругвай учрашувида ҳисоб очилди.

9. Ҳар икки жамоа баҳснинг илк 10 дақиқалигида хавфли вазиятлар яратишга ҳаракат қилишди, аммо ҳозирча бу интилишлар самарасиз якунланди. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик саудияликларда.

3. Саудия ва Миср терма жамоалари ҳозиргача ўтказган 2 учрашувларида очко олишолмади ва гуруҳда қолиб кетишди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун сизлар билан Саудия Арабистони ҳамда Миср терма жамоалари ўртасидаги баҳсни биргаликда кузатамиз. Бу учрашув гуруҳда ҳеч нарсани ҳал қилмасада, жамоалар чиройли ўйин кўрсатишига умид қиламиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика