2022 йилнинг охирги ва 2023 йилнинг илк расмий голи кимлар томонидан урилди?

Eldor Akmurzayev
2 янв 2023, 08:20
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ажойиб маълумотни улашди.

Унга кўра, 2022 йилнинг охирги расмий голи Саудия Арабистони чемпионатида урилди. 11-тур доирасида ўтган “Ал Ҳилол” билан баҳсда “Дамк” ҳимоячиси Ҳасан Ал Шамрони 90+1-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.

2023 йилнинг илк расмий голи эса Австралия биринчилигида урилди. 10-тур доирасидаги “Ньюкасл Жетс”га қарши баҳсда (2:0) “Сидней”нинг англиялик 36 ёшли легионери Адам Ле Фондр ҳисобни очишга эришди. Бу янги йилдаги илк гол сифатида тарихдан жой олди.

*Мувофиқлаштирилган универсал вақт (UTC) асосида ҳисобланган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: IFFHS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›