

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (CONMEBOL) мусобақа Бразилияда бўлиб ўтишини маълум қилди. Америка Кубоги белгиланган муддатда — 11 июндан 10 июлгача бўлиб ўтади.
Мусобақа ўйинлари ўтказиладиган стадионлар ҳақида кейинроқ маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб турнирга Колумбия ва Аргентина мезбонлик қилиши керак эди, аммо Колумбиядан мамлакатдаги сиёсий вазият туфайли, Аргентинадан эса пандемия сабабли мусобақа мезбонлиги олиб қўйилди.



