UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 2:3 Янгиликлар

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 2:3

2019 йилги Суперлига доирасидаги энг қизиқарли ўйинларда урилган голларни тақдим этишда давом этамиз.

Наманганинг "Навбаҳор" клуби ўтган мавсум Суперлигада 3-турни ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди. Бироқ Намангандаги стадион чими тайёр бўлмаганлиги боис баҳс Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтганди. 

"Бунёдкор" дастлабки икки учрашувда мағлуб бўлганди, "Навбаҳор" эса икки турда бир очко қўлга киритганди. Ўйинда тезкор гол урилди. 16 ёшли Жасур Жалолиддинов рақиб жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллайди ва Суперлигадаги ўзининг илк голини уради - 0:1. 

Биринчи тайм охирларида белгиланган пенальтини Хуршид Ғиёсов аниқ амалга оширади - 0:2. 

"Лочинлар" бундан тушкунликка тушиб қолишмайди, 64-дақиқада бош ҳакам бу сафар меҳмонлар дарвозаси томон 11 метрли жарима тўпи белгилади, Александр Касьян ҳисобни қисқартирди - 1:2. Учрашув тугашига 11 дақиқа қолганида Аббос Ғуломов ажойиб гол уриб ҳисобни тенглаштиради - 2:2. 

85-дақиқада учрашувдаги учинчи пенальтидан Ғиёсов яна унумли фойдаланди - 2:3. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида бош ҳакам баҳсдаги тўртинчи пенальтини "Бунёдкор" дарвозаси томон белгилади. Бироқ бу сафар Александр Касьян гол ура олмади, Муроджон Зуҳуров тўпни қайтарди. 

"Қалдирғочлар" мавсумдаги илк ғалабани водийда қўлга киритишди.


"НАВБАҲОР" - "БУНЁДКОР" - 2:3 (0:2)
06.04.2019. 3-тур. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 7242 томошабин.
Ҳакамлар:
И.Танташев, Ҳ.Шодмонов, А.Буров, Р.Лутфуллин.
Назоратчи: М.Исмоилов.
Голлар:
0:1 - Жалолиддинов Жасур, 5
0:2 - Ғиёсов Хуршид - пенальтидан, 37
1:2 - Касьян Александр - пенальтидан, 64
2:2 - Ғуломов Аббос, 79
2:3 - Ғиёсов Хуршид - пенальтидан, 85
Амалга оширилмаган пенальти: Касьян Александр (НАВБАҲОР), 88 (дарвозабон)
"НАВБАҲОР": Ҳамроев Дилшод; Лукич Славко; Ўрунов Остон; Аҳмедов Азимжон; Соловьёв Иван (Исроилов Абдужамол, 46); Ғофуров Мирзоҳид; Меҳмонов Жаҳонгир; Касьян Александр; Шайманов Шаҳзод (Насимов Баҳодир, 55); Комилов Ғиёсжон; Тўраев Зафар (Ғуломов Аббос, 37).
"БУНЁДКОР": Зуҳуров Муроджон; Қобилов Исломжон; Прохоров Сергей; Аҳмадалиев Дилшод; Жалолиддинов Жасур (Иззатов Суҳроб, 56); Ғиёсов Хуршид; Қаҳрамонов Жавоҳир (Мўйдинов Абубакр, 75); Қодирқулов Санжар; Мираҳмадов Миржаҳон; Тўхтасинов Нурилло; Абдуллаев Абдулла (Фарҳодов Бобурбек, 90).
Огоҳлантиришлар: Прохоров Сергей, 9; Тўраев Зафар, 12; Аҳмедов Азимжон, 19; Лукич Славко, 32; Ўрунов Остон, 50; Исроилов Абдужамол, 61; Меҳмонов Жаҳонгир, 81; Ғиёсов Хуршид, 87.



Техник сабабларга кўра видео овозсиз. 




Видео sportstat.uz сайтидан олинди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика