UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  0 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4

2 йил олдин АПЛ хавфли ҳудудида бўлган жамоа бугун ЕЧЛ жадвалини бошқармоқда, улар ҳали гол ҳам ўтказишмаган Янгиликлар

2 йил олдин АПЛ хавфли ҳудудида бўлган жамоа бугун ЕЧЛ жадвалини бошқармоқда, улар ҳали гол ҳам ўтказишмаган

Кеча тунда Европа Чемпионлар лигасининг 3-тур беллашувларига старт берилганидан хабарингиз бор.

Англияда "Астон Вилла" жамоаси "Вилла Парк"да Италиянинг "Болонья" жамоасини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан кейин Унаи Эмери шогирдлари ЕЧЛда 9 очко билан якка пешқадам бўлиб олишди. Олдинги икки турда улар "Бавария" (1:0) ҳамда "Янг Бойз" (3:0)ни таслим этишган эди. Кўриб турганингиздек, "Вилла" ҳали гол ҳам ўтказиб юбормади. Ваҳоланки, ўтган турда Эмери шогирдлари Бундеслиганинг жорий мавсумдаги 7 ўйинида жами 24та гол урган "Бавария"га қарши тўп тепишган.

Тунда бўлиб ўтган ўйинлар натижалари.


"Астон Вилла"дан кейин 7 очкодан тўплаган "Монако", "Спортинг" ва "Арсенал" изма-из қувиб келмоқда. Бугунги ўйинлардан кейин жадвалда яна ўзгаришлар бўлади.

Қизиғи, "Астон Вилла" 2 йил олдин АПЛда хавфли зонага яқин ўринларга тушиб кетган ва 2022 йилнинг октябрь ойи охирида жамоа бошқарувига Унаи Эмери олиб келинган. Эмери келиши билан биринчи ўйинидаёқ (06.11.2022) "Манчестер Юнайтед"ни 3:1 ҳисобида енгган ва уёғига жамоа натижалари яхшиланиб бораверди. Бугунги кунга келиб эса "Астон Вилла" ЕЧЛда гол ўтказмасдан карвонбошлик қилмоқда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика