

Сегунданинг 41-турида "Гранада" "Мальорка" билан (1:1) дуранг қайд этиб, кейинги мавсум ЛаЛигада иштирок этишини кафолатлади.
Андалусияликлар ҳисобида 76 очко бор ва улар чемпионат тугашига 1 тур қолганда иккинчи ўринда боришмоқда. "Гранада"нинг яқин таъчибчилари: "Малага" ва "Альбасете" билан орадаги фарқ 5 очкони ташкил этмоқда.
Шу тариқа, "Осасуна" клубидан сўнг, "Гранада" ҳам кейинги мавсумни ЛаЛигада бошлашини кафолатлади.




