

"Бунёдкор" стадионида ўтган матбуот анжуманида франциялик собиқ футболчи, 1998 йилги Жаҳон чемпиони, 2000 йилги Европа чемпиони, 2001 йил "Рома" сафида Италия чемпиони бўлган Венсан Кандела Элдор Шомуродов ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Элдор Шомуродов учун бу мавсум "Рома"даги биринчиси эди, бундан ташқари Моуринью ҳам шу мавсум бошида клубга келган. Шу боис жамоадаги тактика ўзига хос. Шомуродов бу мавсум кам ўйнаган бўлса ҳам, қатнашган баҳсларида жуда фойдали ҳаракат қилди. Унинг техникаси ва жисмоний ҳолати менга жуда ёқади. Фақат баъзи камчиликларини тўғриласа жуда кучли ўйинчига айланишига ишонаман", - деди 1998 йилги Жаҳон чемпиони Венсан Кандела.





