UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  4 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  9 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  36 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2

ОЧЛ-2018. "Насаф" "Персеполис" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

ОЧЛ-2018. "Насаф" "Персеполис" билан дуранг ўйнади

Бугун ОЧЛ 5-тури доирасида Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз майдонида Эроннинг "Персеполис" клубини қабул қилди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ



90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. "Насаф" - "Персеполис" 0:0

90+2. ЗАРБААААААААА! Черан ҳозир ҳисобни очиши мумкин эди, ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор экан...

90+1. Стадионга келган мухлислар уйларига кетишни бошлашди

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

88. Ўзгариш. "Насаф". Жасур Ҳасанов ўрнига Шароф Муҳитдинов тушди

87. Ўзгариш. "Персеполис". Воҳид Амири ўрнига Али Муслих Таклими тушди

80. ЗАРБАА! Бобур Абдухолиқовнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди!

78. Ўзгариш. "Насаф". Азизжон Ғаниев ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди

76. Огоҳлантириш. "Насаф". Азизжон Ғаниев

73. Ўйин шиддати бироз пасайгандек, "Персеполис"га дуранг ҳам етарли натижалигини барча билиб турибди

69. Ўзгариш. "Персеполис". Сиёмак Неъмати ўрнига Ахмад Нуруллоҳи тушди

66. ЗАРБА! Меҳмонларнинг зарбасини Қувватов эгаллаб олди

63. ЗАРБААААААААААА! Абдухолиқоооооооооооов! Акробатик тарзда зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

62. Ўзгариш. "Насаф". Ислом Кенжабоев ўрнига Драган Черан тушди

59. Меҳмонлар бурчак тўпи тепишга тайёрланишмоқда.

57. Черан майдонга тушишга тайёрланмоқда

52. Жасур Ҳасанов чап қанотда жуда фаол ўйнамоқда, аммо ҳозирча голдан дарак йўқ.

48. Вакилларимиз таймни ҳужумкор бошлашди.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. ТАНАФФУС

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

42. Хавфли вазият! Меҳмонлар ўнг қанотдан олдинга ўтишди, узатиб берилган тўпни Алипур дарвозага йўллади, ноаниқ!

40. ЗАРБА! Ғаниевнинг зарбаси дарвозага қадар етиб боргани йўқ!

36. Қарши ҳужумда Ислом Кенжабоев тўпни рақибларга олдириб қўйди

35. Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди. Бу сафар ҳам Қувватов ўз ўрнида ишончли ўйнади

31. Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни узатди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

27. Ўйин ҳамон тенг курашлар остида ўтмоқда

19. Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, Қувватов тўпни қабул қилиб олди

17. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Жасур Ҳаснаов тўхтата олмади.

15. "Насаф" сафида Рашидхонов, Ҳасанов, Лукич, Муҳитдинов ва Эшмуродовда биттадан сариқ карточка бор. Улар бугун огоҳлантириш олишса 6-турни ўтказиб юборишади.

12. Вакилларимиз ҳужумга ўтишга уринмоқда, аммо рақиб ҳимояси хатосиз ўйнамоқда

10. Негадир "Насаф" футболчилари сирғаниб кетишмоқда... бунга нима сабаб бўлаётганидан хабаримиз йўқ

5. Дастлабки беш дақиқада томонлар тенг ўйин намойиш этишди. Ҳеч бир томон хавфли ҳужум уюштира олмади.

- Ўйин бошланди.


ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 5-тур
“Насаф” (Қарши) – “Персеполис” (Эрон) 0:0  
02.04.2018. “Марказий” стадион. 18319 томошабин

Бош ҳакам: Али Абдулнаби (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Алравоийми (Баҳрайн)
Захира ҳаками: Исмоил Ҳабиб Али (Баҳрайн)
Назоратчи: Лам Чи Хо (Гонконг)
Комиссар: Али Жаброил (Фаластин)

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев (17.Дониёр Нарзуллаев, 77), 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдихолиқов, 20.Ислом Кенжабоев (69.Драган Черан, 62), 22.Игорь Голбан (с), 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов, 88), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 8.Санжар Рашидов, 21.Жаҳонгир Алиев.

“Персеполис”: 1.Алиризо Бейранванд, 2.Содиҳ Муҳаррами, 4.Саид Жалол Ҳусайни (с), 10.Фаршод Ахмадзода, 11.Комил Камилоби Зиё, 13.Ҳусайн Моҳийни, 15.Муҳаммад Ансори, 18.Муҳсин Роби Хон, 19.Воҳид Амири (69.Али Муслих Таклими, 87), 70.Али Алипур (5.Башар Буниян, 90+2), 88. Сиёмак Неъмати (8.Ахмад Нуруллоҳи, 69).  
Захира: 44.Бужидор Радошевич, 25. Абулфази Дарвешванд, 77.Муҳсин Мусулмон, 90.Годвин Менша.

Огоҳлантиришлар: Азизжон Ғаниев 76, Ахмад Нуруллоҳи 90+3.

Рейтинг: +74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика