UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  0 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  5 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  5 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  6

Ярим финал муборак! Янгиликлар

Ярим финал муборак!

Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - Ўзбекистон U-23 учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 32-дақиқасида Рустамжон Ашурматовнинг пасидан сўнг Жавоҳир Сидиқов жарима майдони ташқарисидан чап оёғида жуда чиройли гол урди - 0:1. Орадан 3 дақиқа ўтгач Достонбек Ҳамдамов рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб гол урди - 0:2.

Баҳснинг 39-дақиқасида Азизжон Ғаниевнинг ажойиб пасидан сўнг Яхшибоев тўпни эгаллаб олди ва уч марта рақиб ҳимоячисини алдаб дарвозанинг узоқ юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 0:3.

Иккинчи бўлим бошида Ғаниевнинг ажойиб пасидан сўнг Яхшибоев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди.


Ярим финалдаги рақибимиз 20 январь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея - Малайзия учрашувидан сўнг маълум бўлади.


Япония - Ўзбекистон 0:4 (0:3)
Голлар: 
Жавоҳир Сидиқов 31, - 0:1. Достонбек Ҳамдамов 34, - 0:2. Жасурбек Яхшибоев 39, - 0:3. Жасурбек Яхшибоев 47, - 0:4.
Япония - 1.Рйосуке Кожима, 2.Со Фужитани, 7.Теруки Хара, 9.Кйосуке Тагава, 11.Кейта Эндо, 13.Юто Ивасаки (18.Даизен Маеда, 46), 14.Такаги Акито (10.Кожи Мийоши, 46) , 16.Шион Иноуе (21.Хироки Ито, 68), 17.Юта Камия, 20.Таийо Кога, 22.Юго Татсута.
Ўзбекистон - 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков (14.Абдужамол Исроилов, 86), 8.Жасурбек Яхшибоев, 9.Забиҳилло Ўринбоев (16.Дониёр Нарзуллаев, 82), 10.Жавоҳир Сидиқов (22.Бобур Абдихолиқов, 75), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+3. ЎЙИН ТУГАДИ! АЖОЙИБ ЎЙИН АЖОЙИБ ҒАЛАБА! ЯРИМ ФИНАЛДАМИЗ! 

90. Уч дақиқа қўшиб берилди

89. Бобур Абдихолиқов ҳужумга ўтди ва тўпни олдириб қўйди

86. Ўзгариш. Одилжон Ҳамробеков ўрнига Абдужамол Исроилов тушди

82. Ўзгариш. Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди

79. Яхшибоев ўз қанотида рақиб ҳимоячиларини қийнашда давом этмоқда. Фақат қоида бузиб уни тўхтатиб қолишмоқда

76. Ўзгариш.  Жавоҳир Сидиқов ўрнига Бобур Абдихолиқов тушди

66. Вакилларимиз мана шу ҳисобни сақлаб қолишга уринишмоқда. Бунга тўла ҳақлилар улар

59. Японлар ҳисобни қисқартиришга уринишмоқда. Ҳимоячиларимиз яхши ўйнашмоқда

55. Ўйин суръати жуда паст.

49. ЗАРБА! Мийошининг зарбаси ноаниқ чиқди!

47. Ғаниевнинг ажойиб пасидан сўнг Яхшибоев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди.

47. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЯХШИБОООООООООООООООООООООЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 0:4

46. Иккинчи тайм бошланди


Биринчи таймдаги барча голларни телеграмдаги каналимиз орқали томоша қилинг ва кўчириб олинг. КАНАЛГА ЎТИШ


45. ЗАРБА! Ғаниевнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

39. Азизжон Ғаниевнинг ажойиб пасидан сўнг Яхшибоев тўпни эгаллаб олди ва уч марта рақиб ҳимоячисини алдаб дарвозанинг узоқ юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 0:3.

39. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАСУРБЕК ЯХШИБОООООООООООООООООООООЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 0:3

34. Рақиб ҳимоясидаги хатодан Ҳамдамов унумли фойдалана олди. У тўпни рақибдан олиб қўйиб дарвозани ишғол қилди.

34. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ДОСТОНБЕК ҲАМДАМООООООООООООООООВ! 0:2. 

31. Рустамжон Ашурматовнинг пасидан сўнг Жавоҳир Сидиқов жарима майдони ташқарисидан чап оёғида жуда чиройли гол урди - 0:1.

31.ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Жавоҳир Сидиқоооооооооооооооооооооооов! 0:1.

28. Хавфли вазият! Достонбек Ҳамдамов чап қанотдан олдинга ўтиб зарба берди, ноаниқ!

25. Японлар ҳозирча асосан ҳимояланишмоқда

22. Хавфли вазият! Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди!

18. ЗАРБА! Ҳамдаомвнинг пасидан сўнг Ҳамробеков зарба берди, ноаниқ чиқди!

8. ЗАРБА! Комиловнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

6. Дастлабки дақиқаларда Ўзбекистон терма жамоаси тўпни ўзида сақлаб турибди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ўйин 1 дақиқалик сукут билан бошланмоқда. 

- Ўзбекистон давлат мадҳияси!!!

- Дастлаб Япония давлат мадҳияси

- Иккала жамоа футболчилари майдонга тушиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.

Рейтинг: +317   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика