UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  1 23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:12АПЛ. "Эвертон" – "Ливерпуль". Таркиблар аниқ!   1 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  18 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2

18 ёшли Жонснинг фантастик голи ва Минаминонинг дебюти. Клопп дербида иккинчи таркиб билан ғалабага эришди Янгиликлар

18 ёшли Жонснинг фантастик голи ва Минаминонинг дебюти. Клопп дербида иккинчи таркиб билан ғалабага эришди

"Ливерпуль" 10 йилдан бери "Эвертон"га ютқизмаяпти, "Энфилд"да эса 21 йил.

Клоппнинг қизил машинасини тўхтатиб бўлмаяпти. Душанба куни у "Эвертон"га қарши Англия Кубоги 1/32 финалида энг ёш таркибни майдонга туширди.


3 ўсмир - Харви Эллиот, Неко Уильямс ва Кертис Жонс "Ливерпуль" асосий таркибида эди. Бунақаси охирги марта 7 йил олдин, 2012 йилнинг октябрида Брендан Рожерс асосий таркибда Стерлинг, Сусо ва Уисдом (баҳс 2:2 ҳисобида якунланган) майдонга тушган. Бундан ташқари, учрашув давомида 19 ёшли Яссер Ларуси захирадан ўйинга қўшилган.


Аммо "Ливерпуль" хатто иккинчи таркиб билан ҳам рақибни таслим этди.


Ҳаммасини 18 ёшли Кертис Жонснинг космик зарбаси ҳал қилди. Уни баҳснинг энг яхши футболчиси деб топишди.

"Захирада қолиб, кейин бир қанча вақт ўйин таъмини ҳис қилиш ва яна захирага ўтиш - одамни хафа қилади" - деди Жонс ўйиндан кейин. "Жамоамизда дунё даражасидаги футболчилар йиғилган, бироқ майдонда нимага қодирлигимни кўрсатиб қўйдим.


Тўп менга тушди ва фақат бир нарса ҳақида - зарба беришни ўйладим. Бахтимга, бу қарорим ғалабага ва чиройли голга сабаб бўлди. Бу мен ва бошқа ёш футболчилар учун катта аҳамиятга эга. Мен учун асосий жамоа билан бирга бўлиш жуда муҳим. Кўп нарсаларни ният қиламан, аммо дербидаги ғалаба голи - орзуларимдан ҳам ортиқроғидир".


Жонс (18 ёш ва 340 кунлик) Робби Фаулер (18 ёш ва 338 кун) давридан сўнг (1994 йил) мерсисайдликлар дербисида "қизиллар" сафида гол киритган энг ёш футболчига айланди.


Кертис Ливерпулда туғилган ва Англия терма жамоасининг 16дан 19 ёшгача бўлган терма жамоаларида ўйнаган. У биринчи марта 2018 йилнинг апрелида "қизиллар" қайдномасига киритилган. Ўшанда ҳам "Эвертон"га қарши баҳс эди, аммо Жонс бутун учрашувни захирада ўтказган. У 2019 йилнинг январида "Вулвз"га  билан ўйинда асосий таркибда дебют қилди. Ёш ярим ҳимоячининг АПЛдаги дастлабки баҳси 2019 йилнинг декабрида, "Борнмут"га қарши учрашувда бўлган.

Клопп кечаги учрашувдан сўнг Жонс голига баҳо берди: "Биз қўрқмасдан ўйнадик. Болалар ўзларининг индивидуал маҳоратини намойиш этишди, ҳа, катталар ҳам шундай. Адам Лаллананинг ўйини ҳайратланарли. Жо Гомес бутун ҳимояни бошқарди, менимча, бу унинг ҳаётида биринчи марта содир бўлди. Кертис Жонс фантастик ўйин кўрсатиб, фантастик гол урди - бундан ортиқ нимани кутиш мумкин?"


Кейин мураббий Жонснинг ўзи ҳақида тўхтатди: "У ажойиб футболчи, скаузер (ливерпуллик), ўзига ишонади ва асосий таркибга киришни хоҳлайди. Уни 3,5 йилдан бери танийман ва бу вақт ичида йигитча ўсишга эришди. Агар кутилмаган воқеа содир бўлмаса, у "Ливерпуль" футболчисига айланади. У бундай чиройли гол ура олганидан ҳайрон бўлмадим. Жонс шундай вазиятлар учун яралган ва ҳали кўп нарсани ўрганиши мумкин. Баъзида у энди 18 ёшга тўлганини унутиб қўямиз. Германияда тизим туфайли у камида яна бир йил ёшлар жамоасида ўйнаган бўларди. Бу ерда эса деярли асосий таркибда".


Эндрю Робертсон ҳам йигитчани мақтади: "Жонс, қандай зарба! Алекс (Окслейд-Чемберлен), баҳс бойлаймизми, у сенга пас бермаганидан хурсандсан. Ажойиб натижа!"

Ўйиндан кейин Клопп бошқа ёш футболчилар ҳақида гапиришни унутмади: "Ҳамма Жонсни тилга оляпти, аммо бугун бошқа футболчилар ҳам яхши ҳаракат қилишди. Ҳа, ажойиб футболчидан чиройли гол кўрдик. Аммо нега ҳеч ким Педро Чиривелье, Неко Уильямс ёки Ёсир Ларучи ҳақида сўрамаяпти? Футболчи фақат гол урсагина у ҳақида гапириладими?" - деди мураббий.


Шу билан бирга немис мутахассиси Такуми Минаминонинг дебюти ҳақида ҳам тўхталди: "Супер, ажойиб ўйин. Бу бизга керак бўлган футболчи. Агар таркибдагилар бир-бирини яхши тушунса, нотаниш жамоада биринчи ўйинни ўтказиш қийин. Бироқ бугун майдонга туширганларим бор-йўғи 2та машғулотни бирга ўтказишган. Такуми ўйинни яхши тушунишини исботлаб, қарорларни тўғри қабул қилишини кўрсатиб қўйди".

Юрген Клопп жамоаси сўнгги 6та ўйинда умумий 11:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Карло Анчелотти эса "Эвертон"даги иккинчи мағлубиятни (биринчиси "Манчестер Сити"дан - 1:2) қабул қилиб олди. Италиялик бунгача 2та ўйинда ("Бёрнли" 1:0, "Ньюкасл" 2:1) зафар қучганди.


Мерсисайд дербиси ҳақида яна бир нечта қизиқ маълумотлар:

- Бу Юрген Клопп учун Ливерпуль дербисидаги кетма-кет 10-мағлубиятсиз ўйин. Клопп бу кўрсаткич бўйича "Ливерпуль" билан 6 марта Англия чемпиони ва 3 бора Европа чемпионлари Кубоги ғолиби бўлган Боб Пэйслига етиб олди.


- "Ливерпуль" "Эвертон"га 10 йилдан бери ютқазмаяпти, "Энфилд"да эса 21 йил. Сўнгги бор "ирислар" 1999 йил "Энфилд"да ғалаба қозонишган.


- Қизилларнинг мерсисайдликлар дербисидаги мағлубиятсиз серияси 21та ўйинга етди - 11та ғалаба ва 10та дуранг.


- "Ливерпуль" 23та учрашувдан бери уйида "Эвертон"га таслим бўлмаяпти (13та ғалаба, 10та дуранг).


- "Ливерпуль" 1986/86 мавсумдан сўнг илк маротаба битта мавсумда "Эвертон"ни ўз уйида икки марта мағлуб этди. Декабрда Клопп жамоаси қўшнилари устидан 5:2 ҳисобида зафар қучганди. Шундан сўнг "ирислар" Марку Силвани ҳайдаб юборишган.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика