18 йил "Рома" шарафини ҳимоя қилган Де Росси клубни тарк этмоқда

Aslanov Jasurbek
14 май 2019, 12:31
"Рома" ярим ҳимоячиси Даниэле Де Росси жорий мавсум охирида "бўрилар"ни тарк этади.

Бу ҳақида Рим клуби "твиттери"да эълон қилинди.

"Андерлехт"га қарши "Рома" сафида дебют қилган Даниэле де Росси 18 йил ўтиб клубни тарк этишга қарор қилди. Клубимизнинг 35 ёшли сардори "Парма"га қарши баҳсда жамоамиз сафидаги сўнгги учрашувини ўтказади" - дейилади хабарда.

Даниэле Де Росси "Рома" сафида ҳозиргача 614та учрашувда иштирок этишга улгурган. "Рома" - "Парма" учрашуви 26 май куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/ASRomaEN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›