145 йиллик клуб ёпилмайди!

Mirjalol Normatov
29 авг 2019
"Болтон"ни молиявий қийинчиликлардан олиб чиқадиган ҳомий топилди.

Клуб "Football Ventures (Whites) Limited" консерциумига сотилди. Шу орқали жамоа барча чекловлардан озод бўлди ва Англия футбол лигасидан четлатилмайди.

Май ойидан буён "Болтон" молиявий қийинчиликлар гирдобида қолиб кетаётганди. 27 августда клубга янги ҳомий топиш учун 2 ҳафта вақт берганди.

"Болтон" 1874 йилда ташкил топган. 145 йиллик клуб ушбу мавсумни -12 очко билан бошлади ва дастлабки тўрт ўйинда 1 очко жамғариб, 0:12 кўринишидаги тўплар нисбатини қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express