UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  2 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3

14-ўриндаги "Турон" 2022 йилни ҳам Суперлигада давом эттиради, агар... Янгиликлар

14-ўриндаги "Турон" 2022 йилни ҳам Суперлигада давом эттиради, агар...

14та жамоа иштирок этаётган лиганинг, 14-ўринида турган Яйпаннинг "Турон" жамоаси 14та мағлубиятга учраган ҳолда, 14 очкога эга бўлиб турибди.

Лекин шунга қарамай жамоа элит лигада қолиши мумкин. Ажабо, қандай қилиб дейсизми? Ҳаммаси оддий, жа ҳаммаси эмаску, лекин 50% уларнинг ўз қўлларида.

Келинг аввал кейинги икки тур тақвимига назар ташлаймиз, аниқроқ қилиб ёзсак, аутсайдерларга.


25-тур.
"Бунёдкор" - "Сурхон"
"Андижон" - "Навбаҳор"
"Металлург" - "Турон"
"Машъал" - "Қизилқум"
26-тур.
"Турон" - "Андижон"
"Сурхон" - "Машъал"
"Қизилқум" - "Металлург"



Гувоҳи бўлганингиздек, "Турон"нинг кейинги икки ўйини, суперлигада жон сақлаш учун кураш олиб бораётган икки асосий рақиби. "Металлург"ни мағлуб этган тақдирда яйпанликлар финалга "Андижон" билан ўйнайдилар. Лекин ўша куни, айнан ўша вақтда иккинчи финал Навоийда бўлиб ўтади. "Қизилқум" ўз майдонида "Металлург"га қарши лашкар тортади. Икки финал "Турон" фойдасига ҳал бўлса ва бир тур аввал "Андижон" водий дербисида "Навбаҳор"ни мағлубиятга учрата олмаса (сўнгги тур олдидан 20 очкога эга бўлади) унда бу клуб Суперлигада қолади, фақат.. Фақат катта эҳтимол билан Про Лигада 3-ўринни қўлга киритган "Олимпик" билан ўтиш турнирида ўйнайди. Ҳар ҳолда бу 13 ёки 14-ўриндан анча яхши вазият.



Юқорида биз "Турон"га оид тахминларни эълон қилдик. Энди навбат "Андижон"га. Бургутларнинг ҳолатига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. Кейинги турда "Навбаҳор" мағлубиятга учратилган тақдирда, улар катта лигада қолишлар учун "Металлург" иккита ўйиннинг биттасида очко йўқотиши керак. Ўтиш турнирисиз суперлигада қолишлари учун эса, "Машъал" кейинги икки ўйинда, 2та ғалаба қозона олмаслиги керак. Шунда "Андижон" "Машъал"дан юқорида бўлади, "Металлург" 100% натижа қайд эта олмаса, водийликлар 100% суперлигада қоладилар.

"Металлург"нинг вазияти "Турон" ва "Андижон"га қараганда кўп эмаску, оз бўлсада бироз енгилроқ. Уйда "Турон"ни мағлубияга учратса, ҳеч нима йўқотмайдиган "Қизилқум"га сафар қилади. Аммо бу йил аввалгиларидан фарқли равишда, адолат йўлидан кетган Ҳамид Актамовдан очко олиш осон бўлмайди.

"Машъал" ва "Сурхон"да вазият кўп эмаску, бироз енгилроқ.

Бу шунчаки тақвимдан келиб чиққан тахминлар холос. Вазиятга фақатгина 90-дақиқа тугагандан кейин ўзгарадиган турнир жадвали жавоб беради.


Менимча бу ерда ҳеч қандай танқид йўқ, муаллифи шарт бўлмаса керак.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика